Институт талабалар турар жойидаАмалий санъат факультетининг  Ҳайкалтарошлик кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан  “Шарқ ва Ғарб ҳайкалтарошлик санъатининг ўзига хос жиҳатлари”  номли тадбир

Амалий санъат факультетининг  Ҳайкалтарошлик кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Шарқ ва Ғарб ҳай-калтарошлик санъатининг ўзига хос жиҳат лари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  Факультет  декани  С.Саидова  ҳар ҳафтанинг  жума кунларида талабалар турар жойида анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Талабалар оқшоми”нинг  бугунги  кунимизда талаба-ёшларга  нечоғлик  муҳим  эканлигини  таъкидлаб, Ҳайкалтарошлик кафедраси профессор-ўқитувчиларини талабаларга таништирдилар ва дастлабки сўз навбатини “Турон” ФА академиги, Ҳайкалтарошлик шўъбасининг раис ўринбосари, 1-даражали Давлат мукофоти совриндори Ерметов Рустам Шанаметовичга бердилар.

 

Институт талабалар турар жойидаАмалий санъат факультетининг  Ҳайкалтарошлик кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан  “Шарқ ва Ғарб ҳайкалтарошлик санъатининг ўзига хос жиҳатлари”  номли тадбир

 

 

Ҳайкалтарош дастлабки мустақиллик йилларида Республикамизнинг  диққатга сазовор жойларига ўрнатилган маҳобатли ҳайкалтарошлик  намуналари ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

 

Институт талабалар турар жойидаАмалий санъат факультетининг  Ҳайкалтарошлик кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан  “Шарқ ва Ғарб ҳайкалтарошлик санъатининг ўзига хос жиҳатлари”  номли тадбир

 

Шунингдек, ижодкор  ўзи  томонидан  яратилган,  юртбошимиз ташаббуслари  билан  мустақиллик  майдонига ўрнатилган “Мустақиллик ва эзгулик” монументининг яратилиш тарихи ва бу жараёнда юзага келган турли қийинчиликлар ҳақида тўлақонли  маълумот бериб ўтдилар.

 

Бугунги кунда Шарқ ва Ғарб ҳайкалтарошлик санъатидаги янгиликлар,  ижодкорларнинг бу борадаги қатор изланишлари борасида айтиб ўтилди. Cуҳбат жараёнида талабалар профессор-ўқитувчиларга мавзуга доир ўзларини  қизиқтирган  саволларга  тўлақонли  жавоблар  олишди.  Мазкур  давра  суҳбати  қизғин  тарзда  якунига  етди  ва  талабаларда  катта  таассурот  қолдирди. 

 

Мазкур тадбирда факультет декани С.Саидова, декан муовини Б.Дадамухамедов, Ҳайкалтарошлик кафедраси мудири Ў.Саидов иштирок этдилар.

    

 

Б.Дадамухамедов

АСФ декан ўринбосари   

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter