“ТАЛАБА-ЁШЛАР ЎРТАСИДА ТУРЛИ ЁД ҒОЯЛАР ВА ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ, МИЛЛИЙ ИММУНИТЕТИНИ КУЧАЙТИРИШ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

2015 йил 6 ноябрда институтдаги Ёшлар маданият марказида “Талаба-ёшлар ўртасида турли ёд ғоялар ва таҳдидларга қарши ку-рашиш, миллий иммунитетини кучайти-риш” мавзусидадавра суҳбати бўлиб ўтди.

 

“ТАЛАБА-ЁШЛАР ЎРТАСИДА ТУРЛИ ЁД ҒОЯЛАР ВА ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ, МИЛЛИЙ ИММУНИТЕТИНИ КУЧАЙТИРИШ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

Тадбирда Амалий санъат факультетининг 68 нафар талабалари гуруҳ мураббийлари билан биргаликда иштирок этди. Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Д.Н.Раҳматуллаева олиб борди. Институт ректори Х.Р.Аминов дастлабки сўзга чиқиб, ташриф буюрган меҳмонларни таништириб чиқди ва биринчи маърузачи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи М.Комиловга сўз берди. М.Комилов ўз маърузасида бугунги кунда дунёда юз бераётган турли ёд ғоялар, оммавий маданият унсурлари ва уларнинг юртимиз ёшлари орасида тарқалишини олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда жамиятимизда тобора илдиз отиб бораётган, ғаразли мақсадларга йўналтирилган кучлар, бу борада ёшларни жамлашга қаратилган ёвуз ҳатти-ҳаракатлар ҳақида ва уларни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтилди. Суҳбат давомида талаба-ёшлар ҳаётига салбий таъсир қилувчи воқеа-ҳодисалар акс этган “Жарлик исканжаси” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

 

“ТАЛАБА-ЁШЛАР ЎРТАСИДА ТУРЛИ ЁД ҒОЯЛАР ВА ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ, МИЛЛИЙ ИММУНИТЕТИНИ КУЧАЙТИРИШ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

Турли диний секталарнинг фаолияти, террористик кучлар, Ишид ва Игил ҳаракатлари бўйича атрофлича маълумот бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи С.Шерхонов навбатдаги сўзга чиқди. Маъруза мобайнида талабалар томонидан мавзуга оид саволлар бериб ўтилди. Маъруза мавзусидаги маълумотларни жонли намунаси сифатида махсус ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

 

“ТАЛАБА-ЁШЛАР ЎРТАСИДА ТУРЛИ ЁД ҒОЯЛАР ВА ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ, МИЛЛИЙ ИММУНИТЕТИНИ КУЧАЙТИРИШ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

Ҳужжатли фильм намойишидан сўнг Рус Проваслав черковини диний семинарияси доценти О.Шковородюк сўзга чиқиб, бугунги кунда жамиятимизда ёшларни ўз атрофига жамлаётган ғаразли ниятларга асосланган турли секталарни фаолияти борасида аниқ далилларга асосланган маълумотларни бериб ўтди. Сўзининг исботи сифатида диний секталар фаолияти акс этган тасвирлар намойиш этилди. Суҳбат янада жонли тарзда ўтиши учун талабалар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоблар берилганлиги уларни қувонтирди.

 

“ТАЛАБА-ЁШЛАР ЎРТАСИДА ТУРЛИ ЁД ҒОЯЛАР ВА ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ, МИЛЛИЙ ИММУНИТЕТИНИ КУЧАЙТИРИШ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

АСФ декан муовини

Б.Дадамухамедов

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter