Икуо Хираяма номидаги Халқаро Маданият Карвон Саройида “Орзулари бир олам қалблар” номли кўргазма

2015 йил 29 ноябрь – 4 декабрь кунлари Икуо Хираяма номидаги Халқаро Маданият Карвон Саройида3-декабр – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “SANVIKT” ногирон болалар илмий-тадқиқот бадиий маркази ва Қўқон шаҳридаги “Иқтидор” номли ногирон болалар ижодий санъат маркази томонидан ташкил этилган “Орзулари бир олам қалблар” номли кўргазма бўлиб ўтди. Мазкур кўргазмада Республика бўйича энг иқтидорли имконияти чекланган болалар ва ёшлар иштирок этдилар. Улар орасида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндори, “Жасорат” медали соҳиби, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, Амалий санъат факультетининг Реклама ва амалий графика кафедраси ўқитувчиси, сомон санъати устаси Ж.Жумаев ҳам бўлиб, у кўргазмада Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асарига сомондан ишланган 5 та композиция асарларини намойиш этди.

Кўргазма мобайнида Япония ўйинлари бўйича ҳамда иштирокчиларнинг маҳорат дарслари ташкил этилди.

 

 

Б.Дадамухамедов

АСФ декан муовини 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter