“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

 

 

 

Жорий йилнинг 12 январь куни “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент шаҳридаги 75107 - ҳарбий қисмда “Она ватанни мард ўғлонлар қўриқлайди” мавзусида ҳарбий хизматчилар иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Учрашувни институт Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори – Д. Н.Раҳматуллаева олиб борди ва бугунги тадбир Қуролли Кучлар миқёсида ўтказилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, Миллий армиямизнинг жамият ва давлат олдидаги аҳамияти ва ўрни, халқимизнинг тинчлиги, юртимизнинг фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, уларга эҳтиром кўрсатишдан иборатлигини таъкидлади.

“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

 

“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

 

 

 

Ушбу тадбирда институт раҳбарияти, таниқли рассомлар, бадиий ҳаваскорлар иштирок этдилар. Институт ректори Х.Р.Аминов, Ўзбекистон Халқ рассоми, Саньат арбоби Ортиқали Қозоқов таниқли рассомлар чиқишларида ҳарбий хизматчиларнинг мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлашдаги ўрнини алоҳида эътироф этиб, барча Ватан ҳимоячиларини самимий табрикладилар. Рассом шахсий каталоги, ўзи ҳақида яратилган китоблар ва фильмлар дискини тақдим қилди. Шунингдек, тадбир давомида рассомлар алоҳида ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчилар портретларини яратиб, яратилган ижодий ишларни совға тариқасида тақдим этдилар. Тадбирда Ватан, мустақиллик, тинчлик, бунёдкорликни тараннум этувчи концерт дастури намойиш қилинди. Институт Бадиий раҳбари Улуғбек Исомиддинов ва сўз устаси Жамшид Эгамов репертуарларидан намуналар ижро қилиб, учрашув иштирокчиларини жўшқин рақсларга таклиф қилдилар.

 

“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

 

“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

 

 

Ижодкорлар билан ҳарбийларнинг байрам арафасидаги учрашуви таассуротларга бой бўлди. Институт раҳбарияти ҳарбий қисмга Президент асарлари, ижодий ишлар жамланган плакатлар тўплами, санъатга доир китоблар, каталоглар, шунингдек, рангтасвир усталари яратган ижодий асарлардан эсдалик совғалари берди.

 

“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

 

“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

 

“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

 

 

Тадбир давомида 75107-ҳарбий қисм командири Ш.Муминов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоасига ўз миннатдорчилигини изҳор этган ҳолда ташаккурнома тақдим этди.

 

“ОНА ВАТАННИ МАРД ЎҒЛОНЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ”

 

 

 

Маънавият, маърифат ва

иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter