К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети томонидан ташкил этилган 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган тадбир ҲИСОБОТИ

 

 

 

Маълумки, Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳатлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилишига аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларни олдини олишга қодир бўлган ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника таъминлаган миллий армиямиз шакллантирилди. 1992 йил 29 декабрида 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Таянчим, суянчим, фахру ифтихоримсан Ватан!” мавзуси “Ёшлар ижодиёт маркази”даги тадбирда Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти ўқитувчиси, майор Э.У.Ядгаров, кичик сержант Ш.Х.Жаббаров ва курсант М.Н.Маматкуловлар иштирок этишди. Ҳарбийлар билан суҳбатда 1-4-курсгача бўлган талабалар иштирок этишди. Юртимиздаги тинчлик ва осудаликка ҳаётини бағишлаган ҳарбийларимизга талабалар ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.  Тадбир сўнггида Муқимий номидаги мусиқали драма театри актёрларининг концерт дастури тақдим этилди.

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter