ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...

ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...

 


Жорий йилнинг 18 январь куни институтда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион корпоратив ҳамкорлик ҳолати ўрганиб чиқилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 ноябрдаги “Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш инновацион ҳамкорликни амалга оширишни ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 47- сонли баёнида келтирилган топшириқлар ҳамда Олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни амалга оширишнинг ташкилий масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида тегишли вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари иштирокида ўтказилган махсус Ҳайъатининг 2015 йил 18 ноябрдаги 49- сон мажлис баёни бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини жойларда ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.


Ишчи гуруҳлар 14-21 январь кунлари олий таълим муассасаларида олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион корпоратив ҳамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиб чиқилди.


Самарқанд иқтисодиёт ва сервиз институти профессори - Тухлиев Искандар Суюнович, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти профессори - Эргашев Абдурасул Худоёрович, Бухоро технология-муҳандислик институти доценти - Намозова Нодира Жумаевналар таркибидан ташкил топган ишчи гуруҳ институт кафедраларининг инновацион корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида режалаштирилган ишлар, чора-тадбирлар ҳамда амалга оширилган ишларга оид маълумотларни кўриб чиқишди.


Институтда жами 11та инновацион гуруҳлар шакллантирилган бўлиб, уларга жами 93 нафар вакиллар киритилган. Уларнинг 42 нафари профессор-ўқитувчилар, 6 нафари катта илмий ходимлар, 7 нафари магистрантлар, 10 нафари иқтидорли талабалар, 36 нафари ҳамкорлик корхоналари вакиллари ҳисобланади. Уларнинг иш режаси шакллантирилган ва тасдиқланган.


Институт раҳбарияти томонидан ишчи гуруҳ фаолиятини самарали олиб бориш учун зарур чора-тадбирлар кўрилди ва юқори савияда ташкиллаштирилди.

 

ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...

 

ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...

 

ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...

 

ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...

 

ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter