ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН!

 

 
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ва Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ҳамкорлигида 2016 йил 1 март куни“ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ТИЛ, МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ТАРАҚҚИЁТИ” мавзуида буюк аждодларимиз Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган олий таълим муассасалараро илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

 

Илмий–амалий конференцияга қуйидаги йўналишлар бўйича мақолалар қабул қилинади:
1. Темурийлар даври тасвирий ва амалий санъати.
2. Темурийлар даври ёдгорликларини ўрганилишининг долзарб муаммолари. 
3. Темурийлар даврида тил ва адабиёт масалалари.
 
Конференция материаллари илмий тўплам шаклида чоп этилади. Мақолани ўзбек, рус тилларида тақдим этилиши ҳам мумкин.
 
Мақолалар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
1. Матн ҳажми 3 бетдан кам бўлмаслиги керак;
2. Мақоланинг босма нусхаси ва электрон варианти тақдим этилиши зарур;
3. Word матн редакторида 14 pt ўлчамли Times New Roman шрифти билан 1 интервалда, қоғоз ўлчови А 4 210 х 197 мм;
4. Матн майдони юқоридан ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 см, чапдан 3 см.
5. Мақола мавзуси катта ва қалин ҳарфлар билан ёзилиши, кейинги қатордан муаллифнинг исми, шарифи, иш жойи ёки ўқув юрти номи кўрсатилган бўлиши лозим;
6. Фойдаланилган адабиётлар камида 3 та номдаги адабиётни ташкил этиши зарур.
7. Адабиётлардан келтирилган иқтибослар матн охирига “Фойдаланилган адабиётлар” бандига кетма-кетликда, тартиб билан кўрсатилиши керак.
8. Муаллиф мақола қайси йўналишга мос эканлигини кўрсатиши зарур.
 
Эслатма: Мавзуга тегишли бўлмаган, таҳрир қилинмаган ҳамда имло хатолари билан тақдим этилган мақолалар илмий тўпламга киритилмайди.
Мақоланинг 1 саҳифаси учун тўлов 10.000 (ўн минг) сўмни ташкил этади. Илмий мақолаларни 2016 йилнинг 20 февралига қадар қуйидаги электрон манзилга жўнатишингизни сўраймиз:mrdi_info@umail.uz
 
Координатор: Умарходжаева Маъмура (моб.)+99890.908.22.84.;
(иш)255-98-39mrdi_info@umail.uz
 
Конференция ташкилий қўмитаси: Тошкент шаҳри, Мироншоҳ кўчаси-123 уй. К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter