“Алишер Навоий буюк мутафаккир шоир ва давлат  арбоби” мавзусида маърифий тадбир

 

“Алишер Навоий буюк мутафаккир шоир ва давлат  арбоби” мавзусида маърифий тадбир

 

 

2016 йил 5 февраль куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Низомий номидаги педагогика Университети ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамкорликда “Алишер Навоий буюк мутафаккир шоир ва давлат арбоби” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

“Алишер Навоий буюк мутафаккир шоир ва давлат  арбоби” мавзусида маърифий тадбир

 

  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг миллатимизнинг буюк алломаси, шеърият мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси, мутафаккир шоир-Низомиддин мир Алишер Навоий  ҳаёти, унинг ўлмас ижодий асарлари асосида яратилган ижодий ишларидан намуналар Ўзбекистон тарихи давлат музейида ташкил этилган кўргазмага қўйилди.

 

 

“Алишер Навоий буюк мутафаккир шоир ва давлат  арбоби” мавзусида маърифий тадбир

 

“Маънавият ва маърифат” маркази ташаббуси билан ташкил этилган бу маърифий тадбирга пойтахтимиз олийгоҳларида таҳсил олаётган талабалар ташриф буюрдилар.

 

“Алишер Навоий буюк мутафаккир шоир ва давлат  арбоби” мавзусида маърифий тадбир

 

Низомий номидаги педагогика Университети бадиий жамоасининг Навоий ғазалларига ёзилган мумтоз қўшиқлари  ижроси ҳамоҳанглигида намойиш қилинган кўргазма  томошабинларга шоир ҳаёти, ижоди ва фаолияти бўйича янада кўпроқ маълумот олишларига, буюк бобокалонимиз билан фахрланиш туйғусини шакллантиришга кўмаклашди, десак муболаға бўлмайди.

 

Кўргазма намойишидан сўнг, Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олима, профессор Суйима Ғаниева билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти проректори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Д.Н.Раҳматуллаева олиб борди. Олимлар томонидан шоир ижоди билан боғлиқ кашфиётлар, янгиликлар, дунё олимларининг Навоий ижодига муносабатлари ва бугунги кунда мамлакатимизда буюк алломаларга кўрсатилаётган эҳтиром - Навоий орзуси рўёби тўғрисида маълумотлар берилди. Асосан талаба-ёшлардан иборат бўлган томошабинлар томонидан бири-биридан қизиқ ва долзарб саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди. 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter