18-май халқаро музейлари куни

2014 йил 16 май куни
Ўзбекистон Фанлар Академияси
Темурийлар тарихи давлат
музейида бўлиб ўтган семинар.


“Маънавият-инсонни рухан покланиш қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.

18-май халқаро музейлари куни


Инсон маданиятли бўлиши учун жаҳон маданиятининг, адабиёт ва санъатнинг ютуқлари киши қалбига, онгига етиб бориши зарур. Бу эса уларнинг маданий меросга, тарихий ёдгорликларга, адабиёт ва санъат асарларига муносабатида билинади. Маданий мерос аждодлар томонидан яратилган амалий тажриба, аҳлоқий, илмий, тафаккурий, диний-руҳий қарашлар, ҳалқ маданияти, ижоди мужассамлашган моддий ва маънавий бойликлар мажмуидир.
Маънавий мерос эса бу халқимиз тарихи, унинг маданияти, ўз она Ватани, оиласи, буюк мутафаккирларнинг ҳаёти ва фаолияти, адабиёти, санъати ютуқлари, миллий ва умуминсоний қадриятлар, таълим тажрибаси, фан, техника, технология, информатика соҳасида эришилган ютуқларидир.
Музейлар воситасида инсоният ана шу меросдан баҳраманд бўлиб, маънавий юксалади. Яъни, ўз ери, Ватани, оиласи, ота-онаси, барча инсонларга ҳурмат, ишонч, эътиқод, эркинлик туйғулари шаклланади ва камол топа бошлайди.

Бугинги кунда мамлакатимиз худудидаги турли муассасалар, корхоналар, қурилиш ташкилотлари, қишлоқ, жамоа бошқарув хўжаликлари қошида, шаҳар, туман, вилоят марказларида, халқ таълими тизимида жами 1200 дан ортиқ музейлар бўлиб, уларнинг энг йириклари пойтаҳтда жойлашган. Шу билан биргаликда ўнлаб ёзувчилар, шоирлар, рассомлар, олимлар ва машҳур санъат арбобларининг уй музейлари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ана шундай музейларда фаолият юритаётган музейшуносларнинг билими, тажрибаси кучли бўлиши муҳимдир.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Темурийлар тарихи давлат музейида 18-май-халқаро музейлар куни муносабати билан ўтказилган семинарда музейшуносликнинг бошқа фанлар билан боғликлиги, музей ишини ривожлантириш борасидаги мулоҳазалар, замонавий кўргазмаларнинг яратилиши, юртимизда музейшунослик фанининг ўқитилиши, музейларда сервис хизматини такомиллаштириш каби масалалар борасида маърузалар қилинди, қизғин фикр-мулоҳазалар тингланди.

18-май халқаро музейлари куни


Семинар Ўз МУ, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти. Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда ўтказилди.

Семинарда Ўз МУ тарих факльтети “Манбашунослик” ва архившунослик” кафедраси катта ўқитувчиси–Жўраев Зиёвуддин Муҳиддинович, “Оқсарой пештоқидаги” иморат” сўзининг тарихий аҳамияти”, Тошкент Ислом университети “Ислом тарихи ва манбашунослиги” факультети катта ўқитувчиси Зикриллаев Мурод Файзуллаевич “Музейларда экспозицияларни ташкил этишнинг замонавий усуллари”, “Санъатшунослик” факультети “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедра мудири Д.ТКурязова “Музейларга томошабинларни жалб этишнинг интеграцион омиллари” мавзуида маърузалар билан қатнашдилар. “Санъатшунослик” факультети 2-курс талабалари музейшуносликка оид таклиф ва мулоҳазалар билан фаол қатнашдилар.

“Санъатшунослик” факультети маънавият услубчиси Д.М.Абдикаримова.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter