Талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш мавзусида тадбир

 

Талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш мавзусида тадбир

 

Аҳолининг, жумладан талаба-ёшларнинг сиёсий маданиятини ошириш фуқаролик жамиятининг долзарб вазифасига айланиб бормоқда. Шу боисдан улар орасида тушунтириш ва назорат ишларини янада такомиллаштириш мақсадида институтда қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

 

Жумладан,  2016 йил 22 февраль куни институт “Ёшлар маданият маркази”да Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 февралидан 1 мартига қадар “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқубузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунни ҳаётга тадбиққилиш, “Наркомания ва одам савдосига қарши курашиш” самарадорлигини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Олий таълим муассасалари талабаларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида ўтказиладиган профилактик тадбирлар тўғрисида”ги 87-03-295-сонли хатига асосан институтда профилактик тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда институт Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚ ва ТҚКБ  бўлим бошлиғи Т.Душаев, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди. 

 

Талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш мавзусида тадбир

 

Талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш мавзусида тадбир

 

 

Тадбирни институт Маънавият ва маърифат ишлари проректориД.Раҳматуллаева очиб бериб, глобаллашув шароитида ёшларга нафақат ахборот хуружлари, балки гиёҳвандлик иллатининг ҳам аср вабоси сифатида тарқалаётгани ачинарли ҳол эканлиги, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, уни сотиш ва тарқалишига сабаб бўлаётганлар сафига даромад топиш илинжида ёшларнинг ҳам аралашиб қолаётганлиги ачинарли ҳол эканлигига тўхталди. Шунингдек, мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар, ушбу шароитдан унумли фойдаланиш ҳар бир ёшнинг бурчи эканлигини таъкидлади.

Сўз Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚ ва ТҚКБ  бўлим бошлиғи Т.Душаевга берилди. Маърузачи ўз сўзида “Наркотик моддаларнинг айланишини олдини олишда нафақат ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, балки ҳар бир шахс огоҳ бўлиши муҳим эканлиги, гиёҳвандлик оқибатида орттириладиган ОИТС ва ОИВ инфекциясига чалиниш оқибатида инсон нафақат ўзига моддий ва маънавий зиён келтириши, балки ўзининг яқинларига ҳам катта зиён келтиришига алоҳида тўхталди. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш оқибатида пайдо бўладиган касалликлар нафақат гиёҳванднинг ўзи, балки унинг фарзандлари мажруҳ туғилишларига олиб келаётгани ачинарли ҳол эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

 

Ҳозирги кунда наркотик моддаларни қабул қилиб касалликка чалинган шахсларни даволаш, уларни тузалиб чиққандан кейин ҳам қатъий назоратга олинаётганлиги ҳақида маълумот берди.  Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва гиёҳвандлик иллатига қарши кенг кўламда курашмоқ, ёшлар онгида мазкур вайронакор ғояларга қарши маънавий иммунитет ҳосил қилиш, огоҳликка чорлаш зарурлиги, ота-онанинг фарзанд тарбиясига беъэтибор қарамаслиги, ота-онанинг назорати ана шундай зарарли иллатлар домига тушиб қолмаслиги учун замин бўлиши ҳақида гапириб ўтди.

 

Суҳбат жараёнида профессор-ўқитувчилар ва талабалар мавзуга оид саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли маълумотларга эга бўлишди.

Тадбир сўнгида талабаларга “Гиёҳвандлик ва унинг зарарли оқибатларини олдини олиш” мавзусига бағишланган фильм намойиш этилди.     

 

 

 

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter