“КАМОЛОТ КУБОГИ” БИЗГА...!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” БИЗГА...!!!

 

 

Замонавий технологиялар ривожланиб бораётган, янгидан-янги инновацион ғоялар, таклифлар бутун инсоният ҳаётини ўзгартираётган бир пайтда бу бепоён борлиқ сарҳадларида, ҳар бир жамият, ҳар бир давлат ва ҳатто ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсадлари, ғоя ва қарашлари билан, уни ҳаётга тадбиқ этишдек машаққатли меҳнати билан ўз ҳиссасини қўшишга интилмоқда.

 

Шу қаторда дунё маданияти бешигига алла айтган қадим юрт  Ўзбекистон халқи ҳам ўз юрти тараққиёти, порлоқ келажаги йўлида, қолаверса дунё харитасидан мустаҳкам ўрин эгаллашга, инсоният равнақига ўз ҳиссасини қўшишга тинимсиз интилмоқда.

 

Юртбошимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек, Ватан келажаги, унинг равнақи биз ёшлар қўлида. Ўз юрти келажаги, тараққиёти гаровини фақатгина жисмонан соғлом, маънан етук фарзандларгина белгилаб бериши мумкин. Шу сабабли мамлакатимиз ҳукумати томонидан ёш, баркамол авлоднинг тўлақонли таълим олиши, соғлом, юрт корига ярайдиган етук кадр бўлиб етишиши учун маънавий ва моддий имкониятлар ва қулайликлар яратиб берилмоқда. Бола ўз онаси меҳр ила тутган оппоқ сутни оқлаши керак бўлганидек, ҳукуматимиз томонидан биз ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда уларни оқлаш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

 

Мана шу ўзбекистонлик ёшлар қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ҳам жамиятимиз ҳаётининг ҳар бир жабҳасида фаол иштирок этиб келмоқдалар. Олийгоҳимиз мамлакатимиздаги энг ёш институтлардан бўлишига қарамасдан республикада ўз ўрнига эга.

 

Институт талабалари учун шу лаҳзалардаги энг муҳим воқеа “Камолот” ЁИҲ БТ раҳбарлигида анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган “Камолот кубоги” футбол мусобақасидир. Ўтган ўқув йили давомида ўтказилган, кўпчилик устозлар, талабалар олқишига сазовор бўлган футбол мусобақаси институтимиз йигитлари ва футбол мухлисларини яшил чим майдонга чорлади. “Камолот кубоги” учун ўтказиладиган футбол мусобақасида институтимизнинг алпқомат сарлочинлари нафақат нафис санъат ижодкори, балки тоғни урса талқон қиладиган куч ва ғайрат соҳиби эканликларини исботлаб бердилар.

 

Ушбу футбол мусобоқаси институт факультетлари жамоалари ўртасида ўтказилиб, бунда “Тасвирий санъат”(ТСФ), “Амалий санъат”(АСФ), “Санъатшунослик” (СФ) ва “Дизайн”(ДФ) факультетлари талаба ўйинчиларидан ташкил топган 8 та жамоа иштирок этдилар. Улар бирин-кетин ўз факультети шарафини ҳимоя этишдек масъулиятли вазифани елкаларига олиб, футбол майдонида моҳирона ўйин кўрсатган ва ғолибликни “Дизайн” факультети жамоаси қўлга киритганди.

 

Бу йил ҳам институт “Камолот” ЁИҲ БТ “Педагогика ва касбий таълим” кафедрасининг жисмоний тарбия ва спорт мураббийлари билан ҳамкорликда ўйинга 8та: ТСФ, АСФдан учтадан, СФ ва ДФдан биттадан жамоалар сараланди. Бу йил мусобақага алоҳида тайёргарлик кўрилди, хусусан 24 февраль санасида жамоалар мусобақа олдидан хусусий майдонда ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

 

2016 йил 25февраль санасида жамоа сардорлари иштирокида қуръа ташланди.

 

Асосий баҳслар Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти футбол майдонида бошланди.

 

Биринчи куни майдонга 4та жамоа тушди. Биринчилардан бўлиб футбол майдонига ДФ ва ТСФнинг биринчи командаси шиддат билан кириб келдилар. Ҳисоб эса 1-0 ҳисобида ДФ фойдасига ҳал бўлди.

 

Иккинчи ўйин эса АСФнинг биринчи жамоаси ва ТСФнинг иккинчи жамоаси ўртасида бўлиб ўтди. АСФ футболчилари ТСФ футболчиларини 3-0 ҳисоби билан футбол майдонидан чиқариб юбордилар.

 

Навбат ТСФнинг учинчи жамоаси ва АСФнинг иккинчи жамоаларига етди, ҳисоб эса 3-0 ТСФ фойдасига ҳал бўлди.

Саралаш ўйинларининг сўнги босқичида АСФнинг учинчи жамоаси билан СФ сарлочинлари футбол майдонида бўрондек елдилар, ҳисоб еса 0-5 СФ фойдасига. 

 

Шу аснода саралаш ўйинларининг элагида бирма-бир эланган жамоалар ярим финал учун йўлланмани қўлга киритишди. Ярим финал ўйинлари эса бугун 27 февраль куни соат 15:00 бўлиб ўтади. Бугунги ярим финалда ДФ жамоасига қарши ТСФнинг биринчи жамоаси, АСФнинг биринчи жамоасига қарши эса СФ футболчилари факультети шарафи учун яшил чим устида ғалаба учун кураш олиб борадилар.

 

Нима бўлганда ҳам Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти мана шундай илмга чанқоқ, ҳар соҳада абжир, ҳамиша оиласи, Ватани олдида ҳам шаҳдам туриб бера оладиган, ҳам ижодкор, ҳам спортчи алпқомат ботирлари борлигидан фахрланади.

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” БИЗГА...!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” БИЗГА...!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” БИЗГА...!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” БИЗГА...!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” БИЗГА...!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” БИЗГА...!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” БИЗГА...!!!

 

 

 

 

 

Азизахон  Раупова 

2-босқич талабаси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter