“КАМОЛОТ КУБОГИ”СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ!!!

 

 

Ҳар бир субҳи тонгни ўз ҳаётинг ибтидоси деб бил ва қуёшнинг ҳар бир ботишини ўз ҳаётинг интиҳоси деб тушун.

Шу кундалик қисқа ҳаётингда қандайдир хайрли иш билан ўз устингдан бирон-бир ғалаба

қозонишинг ёки нимадир ўрганишинг билан нишонлансин.

     Ж.Рэскин

 

Институтимиз “Камолот” ЁИҲ БТ бошчилигида олийгоҳ факультетлари забардаст ўғлонлари ўртасида “Камолот кубоги” учун ўтказиладиган футбол мусобақаси финал босқичи институт устозлари-ю, талабаларини яшил чим тортилган майдон сари бошлади. 

 

Ўзлари нафис санъат, ажойиб ҳунар соҳиблари бўлcaларда, спорт соҳасида ҳам ҳеч кимдан кам эмасликликларини исботлаб берган олийгоҳ йигитлари ўз футбол жамоалари билан ўз факультетларига “Камолот кубоги”ни олиб бериш учун боp имкониятларини ишга солдилар. Ҳар йили баҳор яқинлашганда ўтказилиши анъана тусига кириб қолган. “Камолот кубоги” футбол мусобақасининг саралаш, ярим финал ўйинлари довонидан ошиб, финал босқичига етиб келган факультет жамоалари 2016 йилнинг 2 март санасида футбол майдонида шонли ғалаба учун тўп сурдилар. Саралаш ва ярим финал ўйинлари Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти футбол майдонида бўлиб ўтган бўлса, ўйиннинг финал босқичи эса Тошкент шаҳрининг “Муқимий” маҳалласида жойлашган хусусий футбол майдонида ўтказилди. Бу ўйинда олийгоҳимизнинг “Амалий санъат” (АСФ) ва “Дизайн” (ДФ) факультетлари 3-ўрин учун, “Тасвирий санъат” (ТСФ) ва “Санъатшунослик” (СФ) факультетлари 1-ўрин учун муросасиз баҳс олиб бордилар. 

 

Футбол майдонида тўп учун қизғин жанг борар экан, ўйинчилар кўзларида, ҳаракатларида “кубок албатта бизники бўлади” деган сўзлар жаранг сочарди. Факультет шарафини ҳимоя қилаётган йигитларни қўллаб- қувватлаш учун ўйингоҳга ташриф буюрган олийгоҳ гулюзлаpи ва устозларнинг ниҳоясиз қарсаклари, завқ-шавққа тўла сўзлари билан ўйиннинг файзига-файз, завқига-завқ улашдилар. Ўйин шунчалар жонли, шунчалар қизғин кечдики, беихтиёр футбол тўпини оёқларида моҳирона ҳаракатлантираётган ўйинчилар қиёфасида ўз ўлжаси ортидан елаётган шер сиймоси гавдаланади. Мaқсад эса битта, фақат “ғалаба”.

 

2015 йилда ўтказиган анъанавий футбол мусобоқасининг ғалаба байроғи ДФ талабалари қўлида ҳилпираган бўлса 2016 йил 2 мартда ўтказилган “Камолот кубоги” футбол мусобоқаси ғалаба байроғи СФ талабалари қўлларида кўкка кўтарилиб, “Камолот кубоги” жило сочди.

 

7:0 ҳисобида тасвирий санъат жамоасини майдондан чиқариб юборган санъатшунослар нафақат санъат тарихи ва назарияси билимдони, балки ҳамиша факультети шарафини ҳимоя қилишга тайёр абжир, чаққон спортчи ҳам эканликларини исботлаб бердилар. Шунинг билан СФ биринчи, ТСФ иккинчи, АСФ жамоасини 2:1 ҳисобида ортда қолдирган, ДФ эса учинчи ўрин соҳибига айландилар.

  

Юрт корига мана шундай ҳар ишда фаол, ўз ютуқлари, ғалабалари билан мамлакат шарафини кўкларга кўтарадиган ёшлар ярайди. Олийгоҳимиз талабалари эса ҳамиша жонкуяр ёшлар қаторида. “Санъатшунослик” факультетига ғалаба муборак!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ”СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ”СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ”СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ”СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ”СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ”СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ”СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ!!!

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ”СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ!!!

 

 

Азизахон Раупова

2-бочқич талабаси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter