“КАМОЛОТ КУБОГИ” СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Ҳар бир субҳи тонгни ўз хаётинг ибтидоси деб бил ва қуёшнинг ҳар бир ботишини ўз хаётинг интихоси деб тушун. Шу кундалик қисқа ҳаётингда қандайдир ҳайрли иш билан ўз устингдан бирон-бир ғалаба қозонишинг ёки нимадир ўрганишинг билан нишонлансин.

     Ж.Рэскин.

 

Институтимиз “Камолот” ЁИҲ БТ бошчилигида олийгоҳ факультетлари забардаст ўғлонлари ўртасида “Камолот кубоги” учун ўтказиладиган футбол мусобоқаси финал босқичи институт устозлари-ю талабаларини яшил чим тортилган майдон сари бошлади.

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

 

“КАМОЛОТ КУБОГИ” СОҲИБЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

 

Футбол майдонида тўп учун қизғин жанг борар экан ўйинчилар кўзларида, ҳаракатларида “кубок албатта бизники бўлади” деган сўзлар жаранг сочарди. Факультет шарафини ҳимоя қилаётган йигитларни қўллаб қувватлаш учун ўйингоҳга ташриф буюрган олийгох гулюзлаpи ва устозларнинг ниҳоясиз қарсаклари, завқ-шавққа тўла сўзлари билан ўйиннинг файзига-файз, завқига-завқ улашдилар. Ўйин шунчалар жонли, шунчалар қизғин кечдики беихтиёр футбол тўпини оёқларида моҳирона ҳаракатлантираётган ўйинчилар қиёфасида ўз ўлжаси ортидан елаётган шер сиймоси гавдаланади. Мaқсад эса битта фақт “ғалаба”.

 

2015 йилда ўтказиган анъанавий футбол мусобоқасининг ғалаба байроғи ДФ талабалари қўлида ҳилпираган бўлса 2016 йил 2-мартда ўтказилган “Камолот кубоги” футбол мусобоқаси ғалаба байроғи СФ талабалари қўлларида кўкка кўтарилиб “Камолот кубоги” жило сочди.

 

7:0 ҳисобида тасвирий санъат жамоасини майдондан чиқариб юборган санъатшунослар нафақат санъат тарихи ва назарияси билимдони, балки ҳамиша факультети шарафини ҳимоя қилишга тайёр абжир, чаққон спортчи ҳам эканликларини исботлаб бердилар. Шунинг билан СФ биринчи, ТСФ иккинчи, АСФ жамоасини 2:1 хисобида орттда қолдирган ДФ эса учинчи ўрин соҳибига айландилар.

 

Юрт корига мана шундай ҳар ишда фаол, ўз ютуқлари, ғалабалари билан мамлакат шарафини кўкларга кўтарадиган ёшлар ярайди. Олийгохимиз талабалари эса хамиша жонкуяр ёшлар қаторида.

“Санъатшунослик” факультетига ғалаба муборак!!!

 

Муаллиф: Азизахон Раупова

2-бочқич талабаси

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter