“СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ САРАЛАШ ИНСТИТУТ БОСҚИЧИ

 

“Ўзбекистон Республикасида 2016 йил Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 8-банди ижроси юзасидан,  шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг 2016 йил 16 январь “Солиқ билимдонлари” республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли Қўшма Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 18 март куни институтда талабаларининг солиқ қонунчилиги соҳасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда солиқ сиёсатини янада эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш ва ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратишга қаратилган “Солиқ билимдонлари” танловининг саралаш босқичи ўтказилди. Танлов намунавий Низом асосида  4-шарт бўйича ўтказилди. Саралаш босқичида институтнинг Тасвирий санъат факультетининг “Тасвиратор”, Амалий санъат факультетининг “Амалий санъат”, Санъатшунослик факультетининг “Ижодкор” ва Дизайн факультетининг “Дизайн” жамоалари ўзаро беллашдилар. Танлов якунларига кўра, ҳакамлар ҳайъати томонидан Санъатшунослик факультетининг “Ижодкор” жамоаси ғолиб деб топилди.

 

Шунингдек, танловда 2-даражали диплом билан “Тасвиратор” жамоаси, 3-даражали диплом билан “Дизайн” жамоаси ҳамда иштироки учун “Амалий санъат” жамоаси фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

 

Танловнинг институт факультетлараро саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган “Ижодкор” номли  терма жамоаси кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Жамоа раҳбари “Информатика ва менежмент” кафедра профессори А.С.Умаров бошчилигида 2016 йил 25 март куни  ТДМИда ўтказиладиган ҳудудий босқичда иштирок этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.  

 

“СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ САРАЛАШ ИНСТИТУТ БОСҚИЧИ

 

“СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ САРАЛАШ ИНСТИТУТ БОСҚИЧИ

 

“СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ САРАЛАШ ИНСТИТУТ БОСҚИЧИ

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter