ЭЪЛОН!

 

 

ИНСТИТУТ  ТАЛАБАЛАРИ  ДИҚҚАТИГА!

 

Институт Илмий бўлими талабалар ўртасида“ЭРТАНГИ КУН БИЗНИКИ, МАРРА БИЗНИКИ” шиори остида илмий маърузалар танловини эълон қилади.

Танловга тақдим этиладиган илмий мақолалар учун талаблар:

 

- илмий мақолалар танлов йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф, тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар билан тақдим этилиши лозим;

- танловда илмий мақолалар ўзбек ва рус тилларида тақдим этилиши мумкин.

- маъруза тақдимот (презентация) шаклида амалга оширилиши;

-тақдимот (презентация) слайдлари сони 10дан ошмаслиги лозим.

 

Илмий мақола матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 формат катталигидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб расмийлаштирилади. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг бош ҳарфларда муаллифнинг исми, шарифи ва фамилияси ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли сатрларда ёзилади.

 

Илмий мақола матни саҳифаланган бўлиб, унинг электрон нусхаси Wordдастурида, Times New Roman шрифтининг 14 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.

 

Танловга тақдим этилган материаллар муаллифларга қайтарилмайди.

 

Танловнинг 1-босқичи 4-5-апрель кунлари факультетларда, 2-босқичи 9-10-апрель кунлари институтда ўтказилади. Илмий мақолалар жорий йилнинг

1 апрелига қадар қабул қилинади.

 

Институтда энг яхши деб топилган мақола Республика босқичига тавсия этилади.

 

Танлов босқичлари якунида ҳар бир билим соҳалари бўйича танлов ғолибларига диплом ва пул мукофотлари берилади:

 

1-    ўрин учун 1-даражали диплом ва 600,0 минг сўм пул мукофоти;

2-    ўрин учун 2-даражали диплом ва 500,0 минг сўм пул мукофоти;

3-    ўрин учун 3-даражали диплом ва 400,0 минг сўм пул мукофоти.

 

Илмий мақолалар белгиланган тартибда ҳар бир факультетнинг ўзига топширилади.

 

Илмий бўлим

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter