“ТУРЛИ ЁТ ҒОЯЛАР ВА ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ, МИЛЛИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ”

 

 

Жорий йилнинг 5 апрель куни институтда “Турли ёт ғоя ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш” мавзуида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир “Фитна” номли фильм намойиши билан бошланди.

 

Тадбирда институт ректори Х.Р.Аминов, маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Н.Рахматуллаева, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи М.Юлдашев, Рус православ черкови семинарияси ўқитувчиси О.Шковородюк, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходим Х.Эшов, профессор-ўқитувчилар ва 230 нафар талаба-ёшлар қатнашдилар. Тадбирни маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Н.Рахматуллаева кириш сўзи билан очиб берди. Д.Раҳматуллаева тадбирдан кўзланган мақсад, талаба–ёшларда турли бузғунчи ғоя ва мафкураларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини гапириб ўтиш баробарида тадбир меҳмонларини таништириб ўтди.

 

Институт  ректори Х.Р.Аминов ўз сўзида бундай тадбирлар нафақат талабаларда янгича фикр уйғотиши мумкин, балки уларни умуминсоний қадриятларга содиқ руҳда тарбияланишида ҳам муҳим аҳамият касб этиши, бизнинг менталетимизга ёт ғоялар, оммавий таҳдидлар ёшларимизнинг онгини заҳарлаш каби иллатларга қарши барчамизда маънавий-маърифий иммунитет туғдириши мумкинлигига батафсил тўхталди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси бўлим бошлиғи  М.Юлдашев талабаларга диний экстремизм, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бугунги кунда мамлакатимизда бундай ҳаракатларга қарши олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берди. У ўз сўзида ИШИД экстремистик гуруҳларнинг ёшлар онги ва қалбини турли зарарли ғоялар билан эгаллаб, ўз мақсадлари сари қандай ишларни амалга ошираётганликлари ва бу жамият ва мамлакат учун қанчалик хавф эканлигини тушинтириб ўтди. Улар ўз ғаразли ғояларига бевосита интернет тармоқлари орқали “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” каби тушунчаларни нотўғри талқин қилиш орқали ёшларни оғдириб олаётганлигини москвалик талаба қиз мисолида тушунтириб берди.

 

Рус Православ черкови диний семинарияси доценти Олег Степанович бутун дунё ҳамжамиятини қаттиқ хавотирга солаётган диний экстремизм, миссионерлик  ҳаракати  кундан-кунга тарқала бориб, халқлар ўртасидаги тотувлик, диний бағрикенглик тамойилларига таҳдид қилмоқда. Шунингдек, эркин тарғибот олиб бориш ва фаолият доирасини кенгайтириш мақсадида кўпгина миссионерлик ташкилотлари, юқорида айтилганидек, ўз ҳаракатларини халқаро нодавлат ташкилотлари мақомида амалга оширишга интилаётганини ҳам қайд этиш лозим, - дея таъкидлади.

 

Маърузачилар ўз чиқишларида ёрқин мисоллар асосида халқаро терроризм ва экстремизм, дин, миллат, элат ва чегара танламаслиги, энг ваҳший, маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар қабиҳ ишга қўл уришлари ҳамда террор узоқ ўтмишга эга бўлиб, сон-саноқсиз бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлиб келганлиги, ҳозирги кунларда терроризм янги шакл олиб, энг замонавий қуроллардан фойдаланиш орқали қабиҳ ниятларини амалга ошираётганликлари ҳақида гапирдилар. Ёшлар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш, бу борада гуруҳ мураббийлари ва ота-оналар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, компьютер ва  уяли  алоқа воситалари орқали ахборот манбалари билан танишишда ғоявий иммунитетга эга бўлишлари лозимлиги ҳақида ўз фикрларини баён этдилар.

 

Тадбирда талабалар билан мавзуга оид баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Талабалар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

 

Юқори савияда ўтган тадбир йиғилганларда катта тассурот қолдирди.

 

Д.Абдикаримова

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter