ФЕСТИВАЛЬ-Диққат! Юртимизда катта санъат байрами!

 


Жорий йилнинг 18-22 апрель кунлари Ўзбекистон Бадиий Академияси қатор ташкилот ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликда Соғлом она ва бола йили”га бағишланган анъанавийТасвирий ва амалий санъат фестивалини ўтказади. Унда таниқли рассомлар ва ҳунармандлар, қўли гул усталар, санъатшунос олимлар, ўқитувчилар, талаба ёшлар ва меҳмонлар иштирок этишади.

 

“Тасвирий ва амалий санъат фестивали” Марказий Кўргазмалар Зали, Тошкент Фотосуратлар уйи, Халқаро маданият карвон саройи, Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг барча  вилоятларда  ўтказилади.

Фестиваль доирасида Озарбайжон, Эрон, Индонезия, Вьетнам, ХХР, Словакия, Ҳиндистон, Италия ва Бангладеш каби дипломатик ваколатхоналарнинг кўргазмалари бўлиб ўтади.

 

Фестиваль доирасида турли кўргазмалар, концертлар, таниқли ижодкорлар иштирокида маҳорат дарслари, миллий либослар намойиши, қизиқарли учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилилади.

 

5 кун давомида телемониторларда Ўзбекистон маданияти ва санъатига бағишланган фильмлар намойиш этилади.

 

Таниқли қалам усталари билан бирга фестиваль доирасида ўқувчи талабалар ҳамда ёш иқтидорли рассомларнинг ҳам ишлари намойиш этилади.

Беш кун давомида санъат муҳлислари жойнинг ўзида ижодий жараён билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Асарлар Марказий Кўргазмалар Зали ва унинг атрофидаги кўча ва майдонларда намойиш этилади.

 

Фестивалимизга барча санъат ихлосмандлари ва ОАВ ходимларини таклиф этамиз.

Тел: 232-18-39, 232-06-75, 233-95-86          www.art-academy.uz

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter