Тасвирий ва амалий санъат фестивали дастури

 

(2016 йил 18-22 апрель, Тошкент шаҳри)

Анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат Фестивали”нинг  иштирокчилари ва меҳмонлари 18 апрелга қадар Тошкент шаҳрига етиб келадилар.

 

Масъул:

Ё.Турсунов – Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Фестиваль тадбирлари оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилади.

 

Масъуллар:

Н.Хикматуллаев – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

М.Ҳазратқулов – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Ф.Коканбаев – “Жаҳон” ахборот агентлиги директори

Ғ.Шукуров – Ўзбекистон Бадиий Академияси Ахборот ва маркетинг бошқармаси бошлиғи

 

1-кун

18 апрель – душанба

Ўзбекистон Бадиий Академияси қошидаги барча ўқув муассасалари куни

 

10:00-11.00 – Марказий кўргазмалар залида (МКЗ) фестивалнинг тантанали очилиш маросими. Фестиваль доирасида ўтказиладиган “Энг яхши ўқув муассаси”, “Энг яхши мураббий”, “Энг яхши тасвирий санъат йўналиши”, “Энг яхши кўргазма” танлови эълон қилинади.

 

11:00-14:00 –“Соғлом она ва бола” йилига бағишланган кўргазма тақдимоти. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ўқув муссасалари ўқитувчиларининг кўргазмаси. Талабалар учун вилоятлар рассомлари ва ўқитувчилари иштирокида мастер-класслар. МКЗ.

 

Ўзбекистондаги чет эл ваколатхоналарини маданият ҳафталигининг очилиши. Марказий кўргазмалар зали ва К.Беҳзод мемориал боғ-музейи.

 

14:00-15:00 “Ўзбекистон тасвирий санъати 20-21 асрларда: мерос замонавийлик” конференцияси. Модератор А.Хакимов.

 

15:00-16:00 Академиклар ва таниқли рассомлар мастер-класслари. МКЗ

 

 

Барча ЎзБА тизимидаги кўргазма залларида фильмлар намойиши (“Ўзбеккино” вакили келишув асосида).

 

 

 

2-кун

19 апрель –сешанба

К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти куни

10:00-11:00 – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн  институтининг Ўзбекистон анъанавий миллий либослар кўриги. Марказий кўргазмалар зали.

 

11.00-13.00 – Ўзбекистон Бадиий Академияси академиклари ва таниқли рассомлари иштирокидаги мастер-класслар. Марказий кўргазмалар зали.

 

12.00-13:00 – Ўзбекистондаги чет эл ваколатхоналарини маданият ҳафталигининг давоми. Марказий кўргазмалар зали ва Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи.

 

14:00-15:00 – “Соғлом она ва бола” йилига бағишланган Бадиий ижодкорлар уюшмаси  маҳобатли рангтасвир, амалий безак, архитектура муҳити ва ландшафт дизайни, халқ амалий ва амалий декоратив санъати, театр ва кино рассомлари ва ёшлар шўъбаси аъзолари кўргазмаси ҳамда мастер-класслар. Тошкент фотосуратлар уйи.

 

15:00-17:00 – Республика ёшлар анжумани Мавзу: “Санъат ва  санъатшунослик ёшлар нигоҳида”. Модератор К.Акилова. Тошкент фотосуратлар уйи.

 

 

 

3-кун

20 апрель – чоршанба

Республика дизайн коллежи куни

 

10:00-11.00 – “Соғлом она ва бола” йилига бағишланган Республика Дизайн коллежи талабалари ва устозлари  амалий санъат асарлари кўргазмаси тақдимоти ва мастер-класслар. Марказий кўргазмлар зали ҳудудида.

 

11:00-13:00 – Ўзбекистон Бадиий Академияси академиклари ва таниқли рассомлари иштирокидаги  мастер-класслар.

 

13:00-14:00 – Ўзбекистондаги чет эл ваколатхоналарини маданият ҳафталигининг давоми. Марказий кўргазмалар зали ва Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи.

 

14:00-16:00 – Санъатшунослар давра суҳбати. Мавзу: “Ўзбекистон замонавий музейларининг актуал муаммолари ва ривожланиш тенденциялари” мавзусидаги санъатшунослар давра суҳбати. Модератор К.Акилова. Тошкент фотосуратлар уйи.

 

17:00 – Ўзбекистон Бадиий академияси академиги А.Икрамджановнинг шахсий кўргазмасининг очилиши. Ўзбекистон Давлат санъат музейи.

 

 

 

4-кун

21 апрель – пайшанба

Республика рассомлик коллежи куни

 

10:00-11:00 – Республика рассомлик коллежи ўқитувчилари ва ўқувчиларининг “Соғлом она ва бола” йилига бағишланган либослар  тақдимоти ҳамда мастер-класслар. Марказий кўргазмалар зали ҳудуди.

 

11:00-12:00 - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаларининг либослар кўриги. Масъул Х.Камилова.

 

12:00-13:00 – Ўзбекистон Бадиий Академияси академиклари ва таниқли рассомлари иштирокидаги  мастер-класслар.

 

13:00-14:00 – Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети кўргазмаси, либослар кўриги ва мастер-класс. Масъул Р.Халилов.

 

14:00-15:00 – Тошкент архитектура ва қурилиш институти талабаларининг кўргазмаси. Масъул М.Бородина.

 

15:00-17:00 –“Соғлом она ва бола” йилига бағишланган дастгоҳли ва   графика, миниатюра, хаттотлик ва фоторассомлари шўъба аъзоларининг кўргазмаси ҳамда мастер-класслар. Икуо Хирояма Халқаро маданият-карвон саройида.

 

 

 

5-кун

22 апрель – жума

Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати куни

10:00-11:00 –“Соғлом она ва бола” йилига бағишланган Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари ва ўқитувчилар кўргазмасининг тақдимоти ва концерти. Марказий кўргазмалар зали ҳудуди.

 

11:00-12:00 – “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг “Энг яхши қув муассаси”, “Энг яхши мураббий”, “Энг яхши тасвирий санъат йўналиши”,”Энг яхши кўргазмаси” кўрик-танловини тақдимоти.

 

12:00-13:00 – Ўзбекистондаги чет эл ваколатхоналарини маданият ҳафталигининг давоми.

 

Марказий кўргазмалар зали ва Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи.

 

13:00-14:00 – “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг ёпилиши ва унга бағишланган концерт дастури.

 

14:30-16:00 – Тадбирда фаол иштирок этганларга “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг соврин ва дипломларини тантанали топшириш маросими.

 

Изоҳ: Зарур ҳолларда Ўзбекистон Бадиий академиясини мазкур дастурга ўзгартиришлар киритишига рухсат этилади.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter