ТОШКЕНТДА ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

 

Пойтахтимизда Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди.

 

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида ўтган фестивалнинг очилиш маросимида турли вазирлик ва идоралар, ижодий ташкилотлар вакиллари, санъатшунослар, профессор-ўқитувчилар, рассомлар, ҳунармандлар, ёшлар, мамлакатимиздаги элчихоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

 

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе, Словакия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Иван Павол ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда маданият ва санъатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ижодкор ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

 

Анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалида халқимизнинг бой мероси, соҳадаги замонавий тенденция ва ютуқлар намойиш этилади. Ёш мўйқалам соҳибларининг ижоди атрофлича таҳлил этилиб, уларга зарур кўмак ва маслаҳатлар берилади.

 

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган. Кўргазмалар Марказий кўргазмалар зали, Тошкент Фотосуратлар уйи, Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейи, Халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон давлат санъат музейида ўтказилади. Уларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, рассомлик ва дизайн коллежлари, Бадиий академия тизимидаги таълим масканлари ўқитувчилари ва уларнинг шогирдлари ижоди билан танишиш мумкин. Фестиваль тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ҳам бўлиб ўтади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter