“АЛДАНГАН УМИДЛАР”СПЕКТАКЛИ НАТИЖАЛАРИ

 

 

Ўзбекистон Давлат Консерваториясида жорий йилнинг 22 апрель куни бўлиб ўтган институтлараро талабалар театр студияларининг саралаш босқичида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ташкил этилган “ИҚТИДОР” талабалар театри студияси томонидан намойиш этилган “АЛДАНГАН УМИДЛАР”спектакли натижалари кўрилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, талаба-ёшларни санъатга муҳаббат руҳида тарбиялаш ва маънавий камолотга йўналтириш, олий таълим муассасаларида олиб борилаётган маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, иқтидорли ёшларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг 9-сонли Қўшма Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил март ойида факультетлараро бир пардали кичик ҳикоялардан ташкил топган спектакллар иштирокида биринчи тур бўлиб ўтди.

 

2016 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Давлат Консерваториясида бўлиб ўтган 2-саралаш босқичида,  Тошкент Молия институтининг “Молиячи”, Тошкент Жисмоний тарбия институти, Тошкент Стоматология институти ва Камолиддин  Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтларининг “Талабалар театр студиялари” ўз асарлари билан иштирок этдилар.

 

Танловнинг очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази масъул ходими Бахтиёр Эгамбердиев сўзга чиқиб, талабаларни ушбу байрам билан табриклади ҳамда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш ҳамда олий таълим муассасаларида ташкил этилган Талабалар театр студиялари фаолияти орқали ёшларимизнинг онги ва мафкурасини тўғри шакллантириш, уларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш ва маънавий камолотга йўналтириш орқали олий таълим муассасаларида олиб борилаётган маданий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишга эришиш ҳамда иқтидорли ёшларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиб бериш ва рағбатлантиришдан иборатлиги бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

 

Фестивалнинг 2-босқичи  олий таълим муассасаларининг “Талабалар театр студиялари” ўртасида танлов Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилди.  Дастлаб саҳнага Тошкент Молия институти  “Шум боланинг саргузаштлари” спектакли билан таклиф этилди.

 

2015 йилнинг октябрь ойида институтда ташкил этилган “Иқтидор” талабалар театр студияси драматург Қилич Абдунабиевнинг “Яраланган қуш ҳамон учмоқда” асари асосида яратилган “Алданган умидлар”  спектакли танловда иштирок этди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, шунингдек, Олий таълим муассасалари ва бошқа вазирлик, идораларнинг масъул ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакилларидан иборат таркибда шакллантирилган нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан  “ИҚТИДОР” жамоасининг “Алданган умидлар”  деб номланган спектакли 2-ўринга лойиқ деб топилди ва “Иккинчи даражали диплом” билан тақдирланди.

 

Танловда иштирок этган томошабинлар “Тенгдош-тенгдошга” қоидасига мувофиқ талабаларнинг маънавий дунёсини бойитишда,  ижтимоий ҳаётга қарашларининг мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидладилар.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон давлат Консерваторияси томонидан тадбир иштирокчилари - институтлардан келган театр студиялари жамоалари учун барча шароитлар яратиб берилди.

 

Шунингдек,  бу каби тадбирлар институтлараро дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши эътироф этилди.                                                   

 

“АЛДАНГАН УМИДЛАР”СПЕКТАКЛИ НАТИЖАЛАРИ

 

“АЛДАНГАН УМИДЛАР”СПЕКТАКЛИ НАТИЖАЛАРИ

 

 

 

У. Исомиддинов

институт бадиий раҳбари

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter