“РАНГЛАР ЖИЛОСИДА ҲАЁТ АКСИ”

 

 

2016 йил 1 апрель куни институтнинг Мирзо Улуғбек тумани Олмачи кўчасида жойлашган Талабалар турар жойида Амалий санъат факультетининг Чизматасвир кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Ранглар жилосида ҳаёт акси” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбир кафедра мудири Р.Хужаниёзов, кафедра ўқитувчиси Улуғбек Маматовлар томонидан ташкил этилди. “Талабалар оқшоми”нинг бу галгиси ноодатий тарзда ўтказилди.

 

Дастлаб рассом Улуғбек Маматов томонидан талабаларга мавзуга оид маълумотлар бериб ўтилди. Аввал республика ва халқаро миқёсга эга бўлган рассомлар ижодларидан намуналар кўрсатилди ва уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирилди.

 

Ўзбек рангтасвир санъатида буюк шахсларни тасвирлашга қўл урган қатор рассомлар ва уларнинг асарлари ҳақида сўз борди. Буюк шахсларни яратишда рассомлар томонидан эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳатлар, бу борада мутолаа қилиниши керак бўлган илмий ҳамда бадиий адабиётлар ҳақида ҳам суҳбат жараёнида тўхталиб ўтилганлиги талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

 

Уларнинг ижоди талабаларда катта қизиқиш уйғотди ва уларни фикрлашга ундади. Талабалар рассомлар ижодидан намуналар олишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Жами 2 соат давом этган мазкур давра суҳбати қизғин тарзда якунига етди ва талабаларда катта таассурот  қолдирди. 

 

 “РАНГЛАР ЖИЛОСИДА ҲАЁТ АКСИ”

 

 “РАНГЛАР ЖИЛОСИДА ҲАЁТ АКСИ”

 

Б.Дадамухамедов

Амалий санъат факультети

декан ўринбосари  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter