Ҳарбийлар хонадонига ташриф

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 апрелдаги 4793-Ф-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 апрелдаги “Умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари тўғрисида”ги 46-сонли баёни ҳамда Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2016 йил 3 майдаги кенгайтирилган Аппарат йиғилиши қарорига кўра Мудофаа вазирлиги тизимида бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига ташриф буюрилди.

 

 Институт раҳбарияти “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан мамлакат ҳудудларини ҳимоялашда жасорат кўрсатиб, мардларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳозирда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Темир йўлчилар кўчаси, 85-уйда истиқомат қилувчи марҳум, кичик сержант Каримова Барно Рустамовнанинг оналари Бердиева Зуҳра ҳамда Тошкент шаҳари Сергели-3 даҳа, 18-уй, 29-хонадонда истиқомат қилувчи сержант Эгамбердиев Шерзод Тўраевичнинг турмуш ўртоғи Матмуродова Дилдора, ўғиллари Ҳасан ва Ҳусан  билан учрашди. Улар билан илиқ суҳбат ўтказилди ва институт раҳбарияти томонидан ажратилган совғалар топширилди.

 

Суҳбат давомида институт ректори Аминов Ҳасан Рашидович ҳамда Маьнавият ва маьрифат ишлари проректори Раҳматуллаева Дилфуза Назруллаевна Ватан ҳимояси йўлида жасорат кўрсатиб, мардларча ҳалок бўлган сержант хотирасини улуғлаб,  шундай фидойи фарзандни вояга етказганлиги учун Бердиева Зуҳра опага ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

 

“Хотира ва қадрлаш куни”- умумхалқ байрами муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда Ватан ва халқ манфаати, мустақил юрт манфаати йўлида жонларини фидо қилган мард ва жасур ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, яқинлари ва фарзандларига институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари номидан миннатдорчилик билдирилиб, уларнинг номлари ҳамиша халқимиз ёдида ва эъзозида бўлишини таъкидладилар.

 

 

 

 

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter