“ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК, ЖИНОЯТЧИЛИК ОЛДИНИ ОЛИШ, УЛАРНИ ТУРЛИ САЛБИЙ ТАЪСИРЛАРДАН САҚЛАШ» 

 

 

 

Жорий йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Миробод тумани бўлими билан ҳамкорликда талабаларнинг “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик олдини олиш, уларни турли салбий таъсирлардан сақлаш»мавзусига қаратилган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

 

 

Тадбирни институт Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева очиб берди ва ўтказилаётган ушбу учрашувнинг институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун аҳамияти тўғрисида фикр билдирди.

 

Тадбирда Миробод тумани ИИБ бошқарма бошлиғи ўринбосари О.А.Қодиров, “Ҳуқуқ ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича катта инспектор С.Б.Зайниддинов ва ҳуқуқ инспектори, лейтенант Р.Р.Исомиддиновлар маъруза билан иштирок этдилар.

 

Тадбирда маърузачилар томонидан институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари эътиборига Республикамизда амалга оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди. Ёшларнинг Қонунларни билмаслиги оқибатида муаммоларга дуч келиб қолмасликлари учун мамлакатимизда тарғибот-ташвиқот ишлари яхши йўлга қўйилганлиги, фуқароларимиз учун барча ҳужжатлар бўйича маълумотларни олиш учун имкониятлар мавжудлиги, бу борада юртимизда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикрлар билдирилди.

 

Шунингдек, ёшларни турли хил салбий таъсир кўрсатадиган оқимлардан йироқ юришлари учун, аввало, уларнинг билим ва савияларини янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Зеро, билимли, ақл-идрокли инсон ўз фикрига эга бўлади ва уларнинг фикри, мақсади ва қолаверса, тажрибаси бўлиши тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

 

Бугунги кунда ватанимиз дунёдаги тинч ва осуда мамлакатлар сирасига киришини, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етишимиз, турли иллатларга қарши курашишимиз инсоний бурчимиз эканлиги, талабалар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида ҳар хил ҳуқуқбузарликлар бўлмаслиги учун  барчамиз бирдек масъул эканлигимизни таъкидлаб ўтди. Тадбирда ИИБ ходимлари томонидан мамлакатимиз ички ишлар соҳасида хизмат қилишга иштиёқи бўлган талаба-ёшларга фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилиш тартиб-қоидалари бўйича батафсил тушунтириш берилди.

 

Тадбирда талабалар томонидан мавзуга оид саволларга маърузачилар томонидан етарли жавоблар берилди. Тадбирда барча факультет талабалари фаол қатнашдилар.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

О.Ҳакимова

Маънавият,маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter