“ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

 

 

         

2016 йил 16 май куни институтдаЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида “Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир”мавзусида тадбир ўтказилди.

 

ТадбирдаЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи М.М.Комилов, Тошкент шаҳар ИИББ хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси катта инспектори М.Розиқов, Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи З.Ғаффорова, институт ректори Х.Аминов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Д.Раҳматуллаева, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

 

Институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. У ўз нутқида одам савдоси–ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятлигини, терроризм, гиёҳвандлик, қурол-яроғ, одам савдоси, фоҳишабозлик муаммолари, миссионерлар найранглари каби иллатлар жумласиданлигини ҳамда кейинги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жиддий ташвиш ва хавотирларни келтираётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Кейинги сўз навбатини Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Х.Аминовга берди.

 

Институт ректори Х.Аминов ўз нутқида талабаларни юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, осойишталикни қадрига етишни, бугунги кунда ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойланган ҳолда Ватанимизнинг ривожига катта ҳисса қўшиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб, ҳозирги кунда дунёнинг айрим минтақаларида ҳукм сураётган қуролли тўқнашувлар, урушлар туфайли кўплаб инсонлар жабр чекиб, бевақт вафот этаётган инсонлар ва ўша муҳитда вояга етаётган ёшлар ҳамда уларнинг янчли аҳволлари тўғрисида гапирар экан, ҳозирда  ёшларимиз орасида осонлик билан пул топиш ва енгил-елпи ҳаёт кечиришни орзу қилиб, чет давлатларга пул ишлагани кетиб, одам савдоси қурбонига айланиб кетаётганлигини гапириб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи М.Комилов –  Одам савдосининг уюшган трансмиллий жиноий фаолият сифатида асосий фарққилувчи хусусияти бўлиб, уни содир этиш оқибатида жисмоний шахслар товарга айланиши, яъни одамлар сотиб олиш ёки сотиб юбориш, ҳадя қилиш, топшириш учун объект бўлишлари мумкинлиги тўғрисида фикр билдириб, одам савдоси, БМТнинг энг кўп эътибор қаратаётган фаолият йўналишларидан бирига айланганлиги, шунингдек, аҳоли орасида мўмай пул топиш илинжида хорижга чиқиб кетаётган, оқибатда ўз яқинларидан узоқда хор-зор бўлиб, оч-наҳор кўчада қолиб, уйига ҳам етиб келолмаётганлар ҳақида батафсил гапириб ўтиш баробарида, талаба-ёшларимизга бу каби алдовларга ишониб, ўз келажагингизни ва оилангизни барбод қилманг дея, таъкидлаб ўтди.   

 

Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи З.Ғаффорова – талаба-ёшларга мурожаат қилар экан, ҳозирги кунда замон шиддаткор, кундан-кунга кўпайиб бораётган ахборотлар, уларни тарқатаётган инсонлар орасида биз ўзимизга кераклиларини танлай билишимиз лозимлиги, кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаяётганлиги, “Оммавий маданият” каби ёт ғоялар ёшларимиз онгига қанчалик таъсир ўтказаётганлигини гапирар экан, ҳар биримиз доимо огоҳликда ўзлигимизни йўқотмаган ҳолда ўз йўлимиздан оғишмай юришимиз, бунинг учун маънавий баркамол ва етук инсон бўлишимиз лозимлигини ҳамда ўз билим ва кўникмаларимизни атрофдагиларга тарғибот қилишимиз, лоқайдликка йўл қўймаслигимиз лозим дея, одам савдоси қурбонига айланган фуқаролармизнинг янчли тақдирлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтдилар.

 

Тошкент шаҳар ИИББ хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси катта инспектори М.Розиқов - Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган – Она тилимизга, миллийлигимизга мутлақо ёт бўлган “Одам савдоси” деб аталмиш трансмиллий жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, талабаларни огоҳликка даъват этиш баробарида, бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизда, айниқса, одам савдоси қурбонига айланиб қолган ёшларимиз ҳақида сўз юритар экан, уларнинг қай тарзда ушбу иллатнинг қурбонига айланганлигини ва унинг ортида қолган оила аъзоларининг кўз ёшлари ҳақида гапириб ўтди. Бундан ташқари, бугунги кунда одам савдосига қарши кураш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳақида тушунчалар берди.

 

Тадбир давомида йиғилганлар эътиборига “Алданганлар” фильми намойиш этилди.

 

Талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

 

“ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

 

“ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

 

“ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

 

“ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

 

 

 

Маънавият, маърифат ва 

иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter