“КИТОБ БАЙРАМИ”

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 24 май куни юборилган “Китоб байрами” тўғрисидаги 87-03-1430-сонли хатига асосан, 2016 йил 26–28 май кунлари Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида «Адабиётга эътибор—келажакка, маънавиятга эътибор» шиори остида ташкил этилган Республика “Китоб байрами” тадбирида Амалий санъат факультети бўйича 1-курс – Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлими, Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш бўлими, Амалий санъат асарларини таъмирлаш бўлими, 2-курс – Ҳайкалтарошлик бўлими талабалари ва гуруҳ мураббийларининг иштироки таъминланди.

 

Мазкур маънавий тадбирни ташкил этишнинг бош мақсади:

 

– Ўзбек адабиёти орқали халқ маънавиятини юксалтириш ҳамда адабиётга, маънавиятга, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлашга давлат даражасида берилаётган эътиборни кенг жамоатчиликка яқиндан етказиш;


– Ёш авлоднинг онгу шуурига миллий мустақиллик ғояларини сингдириш ва Она - Ватанга юксак садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиш;

 

– Ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятига ва китоб мутолааси маданиятига эътиборини кучайтириш;


– Аҳолининг, айниқса ёшларнинг миллий адабиётимизга ва жаҳон адабиёти дурдоналарига бўлган қизиқишини ошириш ҳамда оилавий китоб ўқиш анъаналарини тарғиб қилиш, ёзувчи ва китобхон ўртасидаги мулоқотни кучайтириш кабилардир.
 
 
  
 
Республика «Китоб байрами»нинг тантанали очилиш маросими 2016 йил 26 май бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ҳамда бошқа ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар вакиллари сўзга чиқиб, юртимизда китобларни нашр этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жаҳон эътироф этаётган улкан муваффақиятлар, хусусан, миллий маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашга, ҳалқимизнинг, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий юксалишига давлат даражасида берилаётган юксак эътибор ҳамда халқимизнинг яхши фазилатларидан бири – унинг китобга бўлган эҳтироми эканлиги ҳақида ҳамда «Китоб байрами»нинг мазмун-моҳияти, мақсади, иштирок этаётган нашриётлар, режалаштирилган тадбирлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтдилар.


Байрамга таклиф этилган фахрий меҳмонлар ташкилотчилар билан биргаликдаги нашриётлар кўргазмалари билан танишадилар. Танишув жараёнида иштирокчи нашриётлар ўз фаолиятлари ҳақида қисқача маълумотларни бердилар.Тадбирда жами 150дан зиёд нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этди. 250 дан зиёд номдаги янги китобларининг тақдимотлари ўтказилди. Маданият ва истироҳат боғининг бош саҳнасида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан жалб этилган санъаткорлар, турли танловлар ғолиблари бўлган ёш иқтидор соҳиблари куй ва қўшиқлари ва Республика Чолғу оркестри ижросида миллий мумтоз мусиқа намуналари тузилган концерт дастури намойиш этилди.

 

Куннинг иккинчи ярмида байрамнинг «Китобсеварларни қутлаймиз!» номли бадиий қисми бошланади. Унда боғнинг икки саҳнасида ёш истеъдод соҳиблари, шунингдек, «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ижодий гуруҳларининг чиқишлари амалга оширилди. Бадиий қисмда Республика ёш томошабинлар театри ва Республика қўғирчоқ театрининг ҳамда турли болалар санъат гуруҳларининг чиқишлари ҳам ташкил этилди.

 

«Китоб байрами»га келган пойтахт аҳолиси ва меҳмонлар Агентлик тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари ҳамда соҳада фаолият юритаётган етакчи нашриётлар томонидан ташкил этилган кўргазма стендларини томоша қилдилар. Шу билан бирга боғнинг турли жойларига ўрнатилган телемониторларда нашриётлар фаолиятини акс эттирувчи ҳамда китобхонлик маданиятини тарғиб этишга бағишланган видеолавҳалар намойиш этиб турилди.

 

Маданият ва истироҳат боғининг кўзга кўринарли жойида «Ўзбекистон» матбаа-ижодий уйи томонидан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти китобларининг махсус стенди ўрнатилган бўлиб, унда байрам иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг сўнгги йилларда нашр этилган асарлари билан бевосита танишиш ва ноширлар, китоб дизайнерлари билан суҳбатларда бўлиш имкониятига эга бўлдилар. Шу билан бирга республикамиз нашриётлари томонидан чоп этилиб, сўнгги йилларда турли халқаро нуфузли китоб кўргазмаларида совринли ўринларни қўлга киритган, Ўзбекистон ноширлари ва матбаачиларининг бугунги ижодий имкониятлари ва техник салоҳиятларини кўрсатадиган илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий ва болалар ҳамда ўсмирларга мўлжалланган китобларни намойиш қилувчи 70 га яқин кўргазма-стендлар ташкил этилди.


Бу билан бир қаторда байрам доирасида ўқувчи билан адибларнинг бевосита мулоқотларига алоҳида ўрин берилган бўлиб, нашриётлар таклиф этган таниқли адиб ва шоирлар билан ижодий учрашувлар ўтказадилар.

 

Уч кун давом этган мазкур байрамда истироҳат боғининг турли ҳудудларида ташкил этилган махсус майдончаларида ташриф буюрганлар учун:
- нашриётларнинг янги китоблари тақдимотлари;


- китоб муаллифлари, адиб ва шоирлар, китоб графикаси бўйича рассомлар, муҳаррирлар билан ижодий учрашув ва суҳбатлар;

 

- «Энг яхши китобхон», «Китобхон оила» каби мавзуларга оид совринли интеллектуал ўйин ва викториналар;

 

- «Китоб ўқишни ёқтирасизми?» мавзуида ижтимоий сўровнома ўтказилди.


Боғнинг бош саҳнасида Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан тадбирга жалб этилган мактаблар ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари томонидан маънавий-тарбиявий аҳамиятга молик бўлган мумтоз ва замонавий асарлар асосида тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.


«Китоб байрами» доирасида мушоиралар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ижодий учрашувлари ҳам ўтказилди.
Республика «Китоб байрами»нинг иккинчи 27 май куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 100 кишилик мажлислар залида Матбуот ва ахборот агентлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият ва тарғибот маркази ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкилотчилиги остида «Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси» мавзуида IV илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда ноширлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг ташкилий асослари, ноширлик иши, моҳият ва масъулият, болалар адабиётини нашрга тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари, баркамол авлодни тарбиялашда китобнинг ўрни каби мавзулар муҳокама қилинди.


Байрамнинг учинчи куни «Йилнинг энг яхши китоби» ва «Намунавий китоб дўкони» республика кўрик-танловлари эълон қилинди.

 

“КИТОБ БАЙРАМИ”

 

 

“КИТОБ БАЙРАМИ”

 

“КИТОБ БАЙРАМИ”

 

“КИТОБ БАЙРАМИ”

 

“КИТОБ БАЙРАМИ”

 

“КИТОБ БАЙРАМИ”

 


    

 

Б.Дадамухамедов

АСФ декан муовини

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter