“Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

Институт “Ёшлар маданият саройи”да жорий йилнинг 1 июнь куни “Олий таълим муассасасининг энг яхши педогоги” танловининг институт босқичида ғолиб бўлган профессор-ўқитувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 “Олий таълим муассасасининг энг яхши педогоги” танловининг тантанали тақдирлаш маросимини институт ректори Аминов Ҳасан Рашидович очиб берди ва тадбир иштирокчиларини бугунги байрам билан   табриклаб, республика босқичида ғолибликка эришишларини тилаб қолди.

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги 32-сон қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 30 мартдаги  “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловини ўтказиш тўғрисида”ги 131-сон буйруғи асосида институтда ташкил этилган ушбу танловда нуфузли Ҳакамлар ҳайъати томонидан танловда  иштирок этиш истагини  билдирган 24 нафар талабгорлардан 12 нафари институт босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

 

Танлов қуйидаги уч номинацияларда ўтказилган бўлиб,  «Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог» номинациясида Ли Софи-Мария Александровна, Матмуратов Қурамбай Машарипович, Худойберганов Рустам Адамбаевич, Икромжонов Акмал Тўраевич, Ерметов Рустам Шанаметович, Исломов Феруз Хошимович, Рахимова Зухра Ибрагимовалар иштирок этиб, Ҳакамлар ҳайъати бу номинация иштирокчи-педагогларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини таълим-тарбия жараёнига жорий этилиши ҳамда шу соҳада эришган ютуқларига кўра баҳоладилар.

«Энг яхши педагог-тадқиқотчи» номинациясида Мухаммедова Муниса Сабировна, Нишонова Камола Солижоновналар иштирок этиб, замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим-тарбия жараёнида самарали қўллаш соҳасидаги ишлари бўйича баҳоландилар.

 

«Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог» номинациясида Қосимов Ҳайрулло Собирович, Чурсина Вера Александровна, Жуманиёзова Дилфуза Камаловналар иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати ушбу номинацияда иштирокчиларнинг тегишли фан (курс) бўйича ўқитиш методикасига оид ишлари кўриб чиқилди.

 

Ҳайъат тавсиясига кўра «Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог» номинацияси бўйича 1-ўрин Худойберганов Рустам Адамбаевичга;

«Энг яхши педагог-тадқиқотчи» номинацияси бўйича 1-ўрин Мухаммедова Муниса Сабировнага;

«Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог» номинацияси бўйича 1-ўрин Қосимов Хайрулло Собировичга насиб этди.

 

Тадбир доирасида иқтидорли хонанда “Сарбон” гуруҳи ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Саидов танлов иштирокчиларини репертуаридаги энг машҳур қўшиқлари билан қутладилар.

 

Танлов иштирокчилари ва ғолиблар институтнинг “Диплом”и билан тақдирландилар.

 

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси А.Нуриддинов, Ўзбекистон Бадиий Академияси бош илмий котиби Ф.Абиджанова иштирок этишди.

 

 “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

 “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

 “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

 “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter