2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорлик безагини таъмирлаш кафедраси билан инновацион ҳамкорликда ташкил этилган “Аждодлар мероси” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, Амалий санъат факультети, Амалий санъат асарларини таъмирлаш бўлимининг 1-босқич талабалари томонидан бир йил давомида таъмирлаб, қайта тикланган 40 га яқин сопол буюм (ликоп, лаган, кўза, шамдон, коса ва хоказо)лар намойиш этилди.

 

Кўргазмада тарих фанлари доктори, профессор А.Абдураззоқов, К.Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Ҳ.Аминов, Амалий санъат факультети декани С.Саидовалар сўзга чиқишди. Бундан ташқари кўргазмада К.Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг деярли барча кафедралари мудирлари, устозлар, институт талабалари ва ОАВ иштирок этди. Кўргазмага Гулноз Тожибоева, Комилхўжа Рихсихўжаев, Шоҳиста Абдиязова, Диёра Ғаниева, Дилфуза Маматова ва Азиза Амановалар томонидан таъмирлаб, қайта тикланган сопол буюмлар қўйилган бўлиб, кўргазма 10 июнга қадар давом этади.

 

Амалиёт раҳбари Дилшод Хайтметов бошчилигида Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида Амалий санъат асарларини таъмирлаш бўлими 1 босқич талабаларига 1 йил давомида ўқув ҳамда амалиёт машғулотлари олиб борилди.

  

Бир йиллик амалиёт машғулотлари давомида талабалар Тошкент вилояти, Қонқа ҳудудидан топилган IX-XII асрларга тегишли сопол идиш (ликоп, лаган, кўза, шамдон, коса ва хоказо)ларни таъмирлаб, қайта тиклашди.

 

Таъмирлаш ва қайта тиклаш жараёни бир нечта босқични ўз ичига олади: идишлар ҳақида маълумотлар тўпланади, ўрганилади; бизгача етиб келган қисмлари яхшилаб тозаланиб, елимланади; етиб келмаган қисмини тиклаш учун бутун қисмидан махсус пластилин ёрдамида қолиб олинади; сўнг махсус суюқлик билан қолип усти қопланади; суюқлик қотгач, қумқоғоз ёрдамида ортиқча қисмлари ишқалаб йўқотилади; идиш яна бир марта тозаланади; махсус бўёқлар ёрдамида идиш рангига яқин рангларни аралаштириб бўялади; нақшлари бўлса чизиб, бўялади; бўёқлар вақт ўтиши билан емирилишини ҳисобга олган ҳолда идишга махсус лак суюқлиги суртиб чиқилади.

 

Талабаларимиз тиришқоқлиги ва сабр-тоқатлилиги билан уларга юклатилган вазифани аъло даражада бажаришди. Шу билан бир қаторда таъкидлаш лозимки, талабаларимиз сопол буюмларни қайта тиклаш машғулотларини ўташ билан бирга Моддий ва маданий меросларимизни сақлашда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

 

Бу кўргазма Амалий санъат асарларини таъмирлаш бўлими талабалари томонидан мустақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёнасига кичик бўлса-да, муносиб совға бўлишига шубҳа йўқ.

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

2016 йил 31 май куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси томонидан “Аждодлар мероси” номли кўргазма ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Д. Ҳайтметов

“Бадиий кулолчилик ва меъморий

ёдгорлик безагини таъмирлаш”

кафедраси мудири

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter