Битирувчи – 2016

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида  “Битирувчи – 2016” тадбири бўлиб ўтди.

Унда академик рассомлар, институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар ва уларнинг ота-оналари, яқин дўстлари иштирок этишди.

 

Шу кун институт ҳаётида унитилмас кунлардан бири бўлди. 2015-2016 ўқув йилида 242 талаба бакалавр даражаси ҳамда 37 нафар талаба магистр академик даражасига сазовор бўлдилар.

 

Бакалавр босқичи йўналишлари бўйича 23 нафар талаба эса имтиёзли диплом соҳиби бўлишди.

  

Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нуридинов битирувчи магистрантларни қизғин қутлаб: “Мана бугун ўзига хос чиройли ва тантанали байрамнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ушбу тадбирнинг замонавий институт биносида ўтказилишининг ўзи давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътиборидан далорлат беради. Бугунги тинч, осоишта ҳаётимизнинг қадрига етишимиз керак ва илм олиш жараёнида барча имкониятларни сафарбар қилиш зарур. Эришган ютуқларимизни мана бу ерга ташриф буюрган томошабинлар, ота-оналар, устозлар ҳамда шу ерга қўйилган асарлар орқали кўрса бўлади. Республикамиздаги ёшларга кўрсатилаётган эътибор, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитнинг чеки йўқ.

 

Мен шу битирувчиларни, қолаверса уларнинг ота-оналарини чин юракдан табриклайман”,- деди.

 

Анъанага кўра йил якунларига кўра намунали фаолият юритган профессор-ўқитувчи ва ходимлар “Йилнинг энг яхши устоз-мураббийси”, “Йилнинг энг фаол Маънавий тарғиботчиси”, “Таълим ва бадиий ижод фидоийси” каби қатор номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, битирувчи талабалар орасида ўз фаоллиги билан ажралиб турган 23 нафар талаба “Йилнинг имтиёзли битирувчилари” дипломлари билан тақдирландилар.

 

Сўзга чиққан Ўзбекистон Бадиий Академияси академик рассомлари, профессор ўқитувчилар ҳамда битирувчилар ота-оналари ва бошқалар битирувчиларнинг бакалавр ихтисослиги ҳамда магистр мутахассислигини олганликлари билан чин қалбдан қутлаб, уларга ижодий баркамоллик, ҳаётда ўз ўринларини топишларини тилаб қолишди.

 

Тадбир ўтказиладиган майдон атрофида талаба-ёшларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирга халқимиз ардоғидаги санъаткор, моҳир созанда ва хонандалар таклиф этилиб, улар бутун тадбир иштирокчиларини ўзларининг куй-қўшиқлари билан муборакбод этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter