Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқхотирасига бағишланган “Хотира дарси”

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқхотирасига бағишланган “Хотира дарси”

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш ҳамда Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти йўлида сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий соҳаларда эришилган улкан ютуқларнинг ҳаётбахш манбаи бўлган мустақилликнинг халқимиз, мамлакатимиз тарихидаги беқиёс мазмун-моҳияти ва аҳамиятини талаба-ёшларга етказиш мақсадида “Хотира дарслари” ташкил этилди.

 

 Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”га Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Ваҳобжонович Нуриддинов ташриф буюрди.

 

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ўз чиқишида  Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳолига оид  маълумотларга тўхталиб, мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси сифатидаги буюк хизматлари, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини юксалтириш, ўзбек номини бутун дунёга тараннум этишга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида гапириб, унинг инсоний фазилатларига алоҳида тўхталди.

 

А.В. Нуриддинов Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиқиб, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонганлиги бўйича ўз фикрларини билдирди.

 

“Хотира дарслари”да сўзга чиққан Ўзбекистон халқ рассомлари, академик А.Мирзаев, С.Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими А.Маматова, с.ф.д. Н.Назаров, с.ф.д. Д.Раҳматуллаева, катта ўқитувчилар Ф.Содиқов, Н.Алимовлар  мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирганлиги, ўтган 25 йил давомида мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий ҳаётида эришилган ютуқларни Ўзбекистон халқи ҳақли равишда Ислом Каримов номи билан боғлашига эътибор қаратдилар. Сўзга чиққанлар Ислом Каримов Ватанимизни, халқимизни собиқ шўро мустамлакалигидан озод қилиш, миллатимизнинг азалий қадриятларини тиклаш, ёшларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун тарихий роль ўйнади, ўтган қисқа вақт ичида мамлакатимиз мисли кўрилмаган юксалишга эришганлиги, мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 25 йили давомида дунёда ўз номи, ўрни ва мақомига эга бўлганлигини билдирдилар.

 

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқхотирасига бағишланган “Хотира дарси”дамавзуга оид видеофильм намойиш этилди.

 

“Хотира дарси”да институтнинг 131 нафар профессор-ўқитувчиси ҳамда 459 нафар талабаси иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқхотирасига бағишланган “Хотира дарси”

 

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқхотирасига бағишланган “Хотира дарси”

 

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқхотирасига бағишланган “Хотира дарси”

 

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқхотирасига бағишланган “Хотира дарси”

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter