ЭЪЛОН!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2017 йил учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчилар институтига қабул эълон қилади:


Катта илмий ходим-изланувчилар институтига Мустақил изланувчилар институтига


17.00.01-Санъат назарияси ва тарихи.
17.00.04-Дизайн назарияси тарихи;
17.00.05-Музейшунослик; тарихий маданий объектларнинг консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;
17.00.06-Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик; 17.00.01-Санъат назарияси ва тарихи.
17.00.04-Дизайн назарияси тарихи;
17.00.05-Музейшунослик; тарихий маданий объектларнинг консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;
17.00.06-Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик;

 

КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМЛАР-ИЗЛАНУВЧИЛАР СИФАТИДА ЎҚИШГА ТАЛАБГОРЛАР ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРАДИ

Ариза;
Маълумотнома;
Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
Диплом нусхаси иловаси билан;
Тадқиқот мавзуси бўйича эълон қилинган илмий маъруза ва докторлик диссертацияси режасининг тўлиқ лойиҳаси;
Илмий журналларда ва нашрларда эълон қилинган илмий мақолалар (камида учта), илмий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари тўпламларига фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотининг асосини ташкил этиш мумкин бўлган тегишли илмий йўналишлар бўйича бошқа илмий ишлар тўпламларига киритилган тезислар (камида учта) рўйхати ва нусхалари;
Талабгорнинг илмий ва илмий-тадқиқот фаолиятга лаёқатини аниқлаш юзасидан тест синовидан ўтганлигини тасдиқловчи ОАК ҳужжатининг нусхаси;
Етакчи олимлардан бирининг уни илмий консультант сифатида белгилаш юзасидан ёзма розилиги.

 

МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА ТАЛАБГОРЛАР ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРАДИ:

Иш жойидан тавсифнома;
Маълумотнома;
Олий таълим ёки фан номзоди тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;
Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
Талабгорнинг илмий ва илмий-тадқиқот фаолиятга лаёқати юзасидан тест синовидан ўтганлигини тасдиқловчи ОАК ҳужжатининг нусхаси;

Илмий ишлар ва илмий ҳисоботлар рўйхати.

 

Ҳужжатлар 15 октябрдан 15 ноябргача қабул қилинади

 

Катта илмий ходимлар-изланувчилар институтига кириш имтиҳонлари:
Ўзбекистон тарихи;
Фалсафа, фаннинг билиш назарияси ва методологияси;
Чет тили;
Мутахассислик бўйича кириш имтиҳонлари топширилади.

Кириш имтиҳонлари 1-20 декабрь даврида бўлиб ўтади.

 

Мурожаат учун манзил:

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Мироншоҳ кўчаси-123 уй,

Телефон: (8-371) 255-98-39

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter