БУЮК СИЙМОНИНГ ИБРАТ МАКТАБИ

БУЮК СИЙМОНИНГ ИБРАТ МАКТАБИ

 

«Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчидир, амал ҳам, мол-дунё ҳам ўтиб кетади, фақат халқ, халқнинг хотираси доимо яшайди. Шундай экан, ҳар бир инсон ана шу халқнинг хотирасида ўзидан яхши ном, эзгу ва савобли ишлар қолдириши ҳақида ўйлашимиз керак».
И.А.Каримов.

 

Хотира – улкан ва ноёб хазина. У яшаб ўтилган давр ва ундан олдинги барча воқеа-ҳодисаларни ўзида жамлайди. Хотиранинг яхшиликка даъват этувчи, эзгуликка чорловчи мўъжизаси ва маънавий қудрати шунда-ки, у тафаккур орқали ўтмишни англашга, уни ўрганишга, ижобий хулосалар чиқаришга ва ўз тақдирини, келажагини шу хулосалар асосида йўлга қўйишга имкон беради.


Хотира шундай руҳий-маънавий қудрат-ки, у инсоннинг инсонлигини англатувчи, уни ўтмиш ва истиқбол билан боғлаб турувчи буюк қадрият, илоҳий қудратдир. Хотира тиниқлиги – туйғулар тиниқлиги, хотира ёрқинлиги – руҳ ёрқинлиги, хотира тозалиги – ҳаёт тозалиги, ўйлар, орзу-мақсадлар, интилишлар покизалигидир.


Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, анъана тусини олаётган удумларимизни тушунишга кўмаклашиш ва шу тариқа бугунги куннинг, мустақиллигимизнинг қадр-қимматини улар онгига сингдириш биз таълим муассасалари ходимларининг кечиктириб бўлмайдиган, энг муҳим вазифаларимиздан биридир.


Жаннатмонанд юртимизда асрларга татигулик 25 йил давомида рўй берган ўзгаришлар ҳар биримизнинг ҳаётимизга даҳлдордир. Ҳадиси шарифларнинг бирида “Ўтганларингизни қилган яхшиликлари билан хотирланг” дея ёзилган. Шунга биноан, биринчи Президентимизнинг ота-боболаримиздан қолган азалий миллий қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимиз, урф-одатларимиз, улуғ алломаларимизнинг бебаҳо меросини асраб-авайлаш ва ривожлантиришни таъминлаш йўлида қилган хизматларини қанча гапирсак, қанча ёд этсак арзийди.


“Ўзбек отаси” - ИсломАбдуғаниевич Каримов нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам юксак ҳурматга эга бўлган давлат арбоби эди. Ўзбекистонни мустақилликка олиб чиққан, уни ривожланиб бораётган мамлакатлар қаторига қўшган, барқарор республикага айлантирган Ислом Каримов адолатли раҳбар, оқил сиёсатчи эди.


Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўзининг бутун ҳаётини ўз мамлакати ва халқининг тараққиёти йўлида хизмат қилишга бағишлади, мустақиллик ғояларига доимо содиқ қолгани ҳолда, ўз давлати мустақиллигини, унинг минтақавий ва халқаро майдондаги ўзига мос ўрнини таъминлаш йўлида тинмай хизмат қилди. Шу сабабдан ҳам, у кенг жамоатчилик томонидан жасурлик ва мустақиллик учун курашнинг ҳақиқий тимсоли сифатида ёдга олинади.


Ватан учун, бугунги ва эртанги авлодларнинг ёруғ кунларга етиши учун хизмат қилган Буюк Инсон хотирасини ёдга олиш, Юртбошимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб таъзим қилиш каттаю-кичик – барча ватандошларимиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Зеро, “ҳеч шубҳасиз, инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан тирик ва барҳаётдир”, деб таъкидлаган эди Ислом Каримов. Ўтганларнинг хотирасини эсга олиш, уларнинг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш халқимизга хос азалий қадрият бўлиб келмоқда.


И.А.Каримов - кескин сиёсий вазиятларда давлатимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ҳар қандай бало-қазоларнинг юртимизга кириб келишининг олдини олиш, чегараларимизнинг даҳлсизлигини, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш мақсадида замон талаб қиладиган, зарур чораларни ўз вақтида амалга ошира олган сиёсий раҳнамо эди.


Ўзбекистонимиз ана шу тарихан қисқа даврда, қандай оғир ва машаққатли синовларни бошидан ўтказмасин, унинг босиб ўтган йўли, ўсиш суръатлари, қўлга киритган ютуқ ва марралари жаҳон миқёсида тан олингани ва кўпчиликнинг ҳавасини тортаётгани барчамизни қувонтирмоқда, қалбимизда ғурур-ифтихор уйғотмоқда.


Халқаро майдонда юртимизнинг обрў-эътибори ошиб боришида, мард ва матонатли халқимизнинг юксалиб бораётган дунёқараши, онгу тафаккури, сиёсий ва ижтимоий фаоллиги, ҳаётга қараши тобора ўзгариб бораётганининг ҳал қилувчи мезони ва омили аввало, буюк устоз ва улуғ раҳнамо–Ислом Каримов номи билан боғлиқ десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.


“Мен ёш авлодимизга, менинг болаларимга қарата бўш келманглар, эртанги кун бизники, марра бизники, деб бежиз, асоссиз айтмайман. Бунинг чуқур маъно-мазмуни шундаки, вақт, йиллар ўтиши билан бизнинг сафимизни ким тўлдирмоқда? Аввало, замонавий билим ва касб-ҳунарларга эга бўлган, янгича, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимизнинг эртанги куни учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, ўзини намойиш этишга қодир бўлган навқирон ўғил-қизларимиз. Кўзлари ёниб турган бундай ёшларимизни яна қаерда – қайси давлат, қайси юртда топиш мумкин, деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов.


Улуғ раҳнамомиз томонидан узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган ислоҳотлар, вазифа ва режаларимизни ҳам аниқлаб олганимиз, шу жумладан, мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2030 йилга бориб икки каррадан зиёд кўпайиши, ҳаётимизни юксалтириш бўйича дунёдаги энг тараққий топган давлатлардан, эркин ва озод яшаётган халқлардан асло кам бўлмаслигимиз барчамизда эртанги кунимизга катта ишонч бағишлайди.


Истиқлолнинг ҳар бир йили юртимиз тарихида ўзига хос ёрқин из қолдирмоқда. Бу даврда эришилган улкан муваффақиятларимиз тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланмоқда. Ватанимизни янада обод, турмушимизни бундан-да фаровон этиш энг улуғ мақсадимиз.


Амир Темурга ўхшаган буюк фарзандидан айрилган Ўзбекистон ва унинг халқи ўз юртининг ривожи ва фаровонлиги йўлида бор кучини аямаган курашчи хотирасини доимо ўз қалбида сақлайди. Халқимиз қалбидан чуқур жой олган бу буюк сиймонинг ҳаёт йўли бугунги ва келажак авлод учун ибрат мактаби вазифасини ўтайди.


Ёш авлод қалби ва онгига сўнгги чорак аср мобайнида эришилган оламшумул ютуқларимиз кўламини янада оширишнинг барчамизга муқаддас бурчимиз эканлигини, фидойи инсон, “Ўзбек отаси” – Ислом Каримов хотирасини ёд этиш туйғуларини сингдириш муҳим вазифамиздир.

 

 

Хасан Рашидович Аминов
К.Беҳзод номидаги МРДИ ректори

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter