“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

 

Жорий йилнинг 21-27 сентябрь кунлари Британия Кенгаши Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Хотира, макон ва уй” мавзусида замонавий графика бўйича маҳорат дарслари ўтказди. Маҳорат дарсларини британиялик рассом Кристакис Кристодулу олиб борди.

 

Ўтган йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистондаги Британия Кенгаши санъат дастури қайта йўлга қўйилди ва машҳур британиялик рассом Генри Спенсер Мур литографиялари кўргазмаси ташкил этилди. 2015 йил апрель ойида Генри Мур кўргазмаси дастури доирасида замонавий графика бўйича биринчи маҳорат дарслари ўтказилди. Бу йилги маҳорат дарслари классик ва замонавий  графика дастурининг мантиқий давомидир.

 

Семинарда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари иштирок этадилар. Семинардан кўзланган мақсад визуал ижодий сафар – ўтмишга назар солиб янги келажакни яратишдир. Ушбу амалий семинарларнинг асосий мазмун-моҳияти остида – “Макон” тушунчаси ётади.

 

Талабалар томонидан яратилган ишлар уларнинг индивидуал ижодий сафари орқали кўриб чиқилади. Ёш рассомлар Британия Кенгаши санъат асарлари тўпламининг машҳур асарлар муаллифлари, уй ва макон мавзуси доирасида иш олиб бораётган, Рейчел Байтрид ва Корнелия Паркер, Мона Хатум ва Луиз Буржуазидек мутахассис рассомлар санъатини ўрганишади. Шунингдек, дастур доирасида талабалар кўргазмаси ва кенг аудитория учун Кристакис Кристодулу маърузаси режалаштирилган.

 

Маҳорат дарсларида талабалар анъанавий офорт услублари билан бир қаторда рақамли технологиялар, маркетинг маҳсулотлари ва гравюранинг бошқа замонавий услублари билан танишиб чиқишади. 

Маҳорат дарслари, шунингдек, катта санъат дастури дебочаси сифатида, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши 20 йиллигига бағишланган ва айнан шу “Янги Ўтмиш” номи остида тасвирий санъат кўргазмасига уйғунлаштирилган. Кўргазма шу йилнинг октябр ойи охирида Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида очилиши режалаштирилган.

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

“ХОТИРА, МАКОН ВА УЙ” МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

 

          

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter