“Чет давлатларда ноқонуний ишлашнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш" ҳамда "Одам савдосига қарши курашиш" мавзусида тадбир

“Чет давлатларда ноқонуний ишлашнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш" ҳамда "Одам савдосига қарши курашиш" мавзусида тадбир

 

 

2016 йил 12 октябрь куни институтнинг Санъатшунослик ва Амалий санъат факультетлари талабалари “Чет давлатларда ноқонуний ишлашнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш", "Одам савдосига қарши кураш" мавзусида учрашувга Миробод тумани ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўлими масъул ходимлари таклиф этилди.

 

“Чет давлатларда ноқонуний ишлашнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш" ҳамда "Одам савдосига қарши курашиш" мавзусида тадбир

 

 

Учрашувни институт Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева очиб берди. Долзарб мавзули учрашувлар талаба-ёшларда одам савдоси муаммоси, чет давлатларда ноқо­нуний ишлашнинг салбий оқибат­лари ҳақида муайян тушунчалар ҳосил бўлишига ва шу билан бирга ноқонуний ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олишга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, деб таъкидланди.

 

 

“Чет давлатларда ноқонуний ишлашнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш" ҳамда "Одам савдосига қарши курашиш" мавзусида тадбир

 

Учрашувда Миробод тумани ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўлими катта инспектори майор Зайниддинов Самариддин Баҳриддинович “Чет давлатларда ноқонуний ишлашнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш"мавзусида маърузасидатурли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашишда нафақат халқаро ва минтақавий даражадаги жиддий ёндашув, балки кенг жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳам жуда катта роль ўйнаши, зеро, инсон савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайриаҳлоқий тарзда камситилиши, йўққа чиқарилиши-кечириб бўлмас жиноятлиги, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишининг олдини олиш масалаларига доир муҳим маълумотлар берилди.

 

Сўзга чиққан Миробод туман Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўлими инспектори катта лейтенант Исомиддинов Равшан Рахмонович сўнгги пайтларда юртимизда айрим “ишбилармонлар” ўзгаларнинг ишончига кириб ўзаро келишув асосида уларни қўшни ва хорижий давлатларга ишга таклиф этишмоқда. Аммо, ваъда қилинган оғзаки келишув эса ҳар доим ҳам ўзини оқлаётган, “Одам савдоси”  исканжасига тушиб қолмаслик ҳақида маълумотлар асосида ўз фикрларини билдирди. 

 

 Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Қизғин савол-жавоблар орқали ўтган учрашувдан ўзларига тегишли маълумотлар олишди.

 

Тадбирда мавзуга оид видеолавҳалар намойиш этилди. 

 

Бўлиб ўтган учрашувда факультет деканлари Л.Р.Раупова, С.Ж.Саидова, декан муовинлари, кафедра мудирлари ва талабалар (240 нафар) иштирок этди.

 

Л.Р.Раупова

Санъатшунослик факультети декани,

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter