МАГИСТРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

 

Жорий йилнинг 13 октябрь куни институт раҳбарияти 2016-2017 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган 1-босқич магистр талабалари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 март 36-сон Қарори билан тасдиқланган “Магистратура тўғрисидаги Низом” ижроси муҳокамаси тўғрисида учрашув ўтказди. Тадбирда институт ректори Х.Аминов, Илмий ишлар бўйича проректор А.Хашимов, Маънавий ва маърифий ишлар проректори Д.Раҳматуллаева, Магистратура бўлими бошлиғи Б.Сангиров, Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири М.Умарходжаева ва магистр талабалар иштирок этдилар.

 

Унда институт ректори сўзга чиқиб, магистрларни ўқишга қабул қилинганлари билан табриклади ва учрашувни очиб берди.

 

Институт илмий ишлар бўйича проректори бугунги кундаги магистрлар олдига давлатимиз томонидан ўта жиддий масалалар қўйилаётганлиги, диссертация мавзуларининг жиддий ва долзарблигига эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида айтиб ўтди.

 

Магистратура бўлими бошлиғи сўзни давом эттириб, “Магистратура тўғрисидаги Низом” ижросида кўрсатиб ўтилган талаблар, умумий қоидалар, магистратура таълим дастури ҳамда ўқув жараёнининг ташкил этилиши, магистрларнинг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талаблар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, диссертация мавзуларини тасдиқлаш ва илмий раҳбарларни тайинлаш, диссертациянинг таркиби ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар, магистр фаолиятининг самарадорлиги мониторинги, магистрнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, педагогик ва малакавий амалиёт фаолияти бўйича календарь иш режаси ҳамда диссертацияни дастлабки ва расмий ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаблар ҳақида гапириб ўтди.

 

Берилган маълумотлардан келиб чиқиб, умумий савол-жавоблар бўлиб ўтди.      

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter