“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги

 

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга тушунтириш ва тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган тадбир
Жорий йилнинг 26 октябрь куни институтнинг “Ёшлар маданият маркази”да Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга тушунтириш ва тарғиб қилиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

 

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги

 


Тадбирни институт Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор, санъатшунослик доктори Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очди ва йиғилганларни таклиф этилган меҳмонлар ҳамда мутахассислар билан таништирди ҳамда кун тартибига қўйилган масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги

 


Сўзга чиққан Тошкент давлат Шарқшунослик институти доценти, ф.ф.н. Нигора Сайдалиева ўз чиқишида Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели”га ҳамда кучли ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилганлиги, мазкур ислоҳотларнинг давоми сифатида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2016 йил 15 сентябрдан кучга кирганлигини айтиб ўтди. Қонунга кўра, ёшларга оид давлат сиёсати деганда давлат томонидан амалга ошириладиган ва ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа салоҳиятини ривожланиши учун шароитлар яратилиши кўзда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чоралар тушунилишини таъкидлаб ўтди.

 

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги

 

 

Навбатда сўзга чиққан Республика Маънавият тарғибот маркази тарғиботчиси Р.Раимов юқоридаги фикрларини давом эттириб, “мазкур ҳужжатда “ёш фуқаролар” (14 дан 30 ёшгача бўлган шахслар), “ёш оила”, “ёш мутахассис”, “ёшлар тадбиркорлиги” каби тушунчаларга батафсил тўхталиб ўтилганлиги, Қонунда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойиллари тариқасида очиқлик ва шаффофлик, ёшларнинг мазкур сиёсатни амалга оширишдаги иштироки, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънавий-маърифий ва маданий қадриятлар устуворлиги, шунингдек, ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилганлиги юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

 

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги

 


Тадбир қизғин баҳс-мунозара тарзида ўтиб, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди.


Тадбирда “Тошкент”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла” радиоканаллари журналистлари иштирок этди.

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
ёшлар билан ишлаш бўлими

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter