Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба-ёшлари ўртасида “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба-ёшлари ўртасида “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

 

Институтнинг  03.11.2016 йил соат 11:00 да “Ёшлар маданият маркази”да  Гиёҳвандлик - аср вабоси бўлиб, унинг зарари ва унга қарши тарбиявий чоралар,  гиёҳвандликнинг инсон саломатлигига таъсири ва оқибатлари юзасидан учрашувни Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва ташриф буюрган меҳмонлар билан йиғилганларни таништирди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба-ёшлари ўртасида “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

 

У сўзни институт ректори Ҳ.Р.Аминовга берди. Ректор ўз сўзида:  “ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бўлиб турибди. Бежизга уни “аср вабоси” деб сифатлашмаган. Гиёҳвандлик муаммоси жамият, миллат равнақига жиддий путур етказувчи бўлиб, ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солиб келмоқда. Гиёҳвандлик оқибатида минглаб норасида гўдаклар майиб-мажруҳ туғилмоқда, оилаларда ажрашишлар кўпаймоқда ва дунёда миллонлаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда.Энг афсусланарли жиҳати шундаки, бу  жирканч нарсага мубтало бўлган кимсаларнинг тузалиши жуда ҳам қийиндир.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба-ёшлари ўртасида “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. 

 

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, терроризмга, сиёсий, диний ҳамда бошқа хилдаги экстремизмга, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ҳам бугун бу иллатга қарши кураш нақадар долзарб эканлигини кўрсатади.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба-ёшлари ўртасида “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

 

Эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ёшларнинг улар ўртасида  “аср – вабоси” ҳисобланган гиёҳвандлик ва оғуфурушликка берилишларнинг  олдини олиш ҳамда фарзандларимиз қалбини турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш эканлигини таъкидлаб, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб  ўтди. 

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба-ёшлари ўртасида “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. 

 

Шундан сўнг сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази масъул ходими Ҳ.Ғ.Джалоловга берилди.

 

Ҳ.Ғ.Джалолов ўз маърузасида тадбир иштирокчиларига  гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида далилий мисоллар келтирди. Ўтган йиллар давомида наркобизнесга қарши олиб борилган ишлар мамлакатимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш, психатроп воситалар олди-сотдисини бартараф этиш самарадорлигини оширишига олиб келди.

 

Аввало, бу каби саъй-ҳаракатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш учун қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги ҳамда БМТ конвенцияларини ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси тузилди. Унинг 2011 йил 8 июндаги қарори билан Наркотик моддаларнинг суистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонун 2000 йил январидан амалга киритилиши билан инсон ақл идрокига таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилувчи шахсларга нисбатан муносабат ўзгариб, инсонийлик тамойиллари кучайтирилди. Гиёҳвандликка чалинган беморларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу қонун билан гиёҳвандликка қарши курашда бу иллатнинг профилактикасини таъминлаш чоралари белгиланди. Қонунда бутун давлат ва жамоат ташкилотларининг гиёҳвандликка қарши курашиши мажбурийлиги белгиланиши билан бирга, наркотик моддаларни пропаганда қилиш мутлақо тақиқланди.

 

Шунингдек, наркологик моддаларни истеъмол қилган шахсларнинг шахслар психологик ва тиббий ҳолати, организмидаги ўзгаришлари  тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди ҳамда гиёҳванд, тамаки ва алкоголь моддаларни истеъмол қилишнинг зарарли оқибатларини статистик маълумотлар асосида ёшларга кенг тушунтириб берди.

 

 Тошкент шаҳар Наркология диспансери врач-наркологи Н.Бобожонова кун тартибидаги кейинги масала бўйича маъруза қилди. Ўз маърузасида қуйидагиларга аҳамият берди. Гиёҳвандликка одатда, руҳан заиф, иродаси бўш, бировларга тақлид қилишга мойил, ўта худбин кишилар берилувчан бўлади. Бундай шахслар ўз мойилликларига қарши курашолмайдилар. Бора-бора организмдаги мойиллик “мутлақ ғолиб” га айланади. Аввал тажанглик, кайфият бузуқлиги, хотира сусайиши каби руҳий ўзгаришлар, кейинчалик терлаш, юракнинг нотекис уриши, танглайнинг қуруқшаши, озиш, қўл-оёқда титроқ пайдо бўлиши, ранг синиқиши, кўз қорачиғининг кенгайиши каби жисмоний ўзгаришлар рўй беради. Бангилик одамни мажруҳ қилиб қўяди. Энди у навбатдаги кайфни суриш учун ҳар қандай пасткашликдан тоймайди. Сотқинлик, алдаш, ўғрилик унинг кундалик юмушига айланади. Маълум вақт ўтгач, наркотик доза банги организмига “ҳоким”лик қила бошлайди. Бу даврда наркотик модда дозасининг озгина оширилиши беморнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Қаттиқ назорат остида даволанилмаса, наркоманнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

 

Таъкидлаш лозимки, ёшлар тарбияси соҳасидаги муаммоларни қанчалик тез ҳал қила олсак, бу иллатга қарши самарали кураша оламиз. Бунинг учун ҳар бир кишида ижтимоий бурч туйғусини тарбиялаш керак. Бундан ташқари, бугун барча иллатларга қарши аёвсиз кураш кетаётганда жазолашни асосий чора деб қарамасдан, профилактика, яъни иллатларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор бермоқ зарур. Жамиятимиздаги ҳар бир муваффақиятга, ҳар бир салбий ҳодисага барча бирдек жавобгардир.Кенг жамоатчилик, ёшидан, миллатидан, ижтимоий аҳволидан қатъий назар, бир фикрни яхши англаб олиши шарт. Инсонлар “фарзандим наркотик моддалар савдоси билан шуғулланмаса, уни истеъмол қилмаса бас, бу бало менга ва яқинларимга хавф сололмайди” деб ўйласа, катта хатога йўл қўяди, барчани огоҳликка чақирди.

 

Тадбир давомида “Наркобизнес - миллиардлар келтирган кулфат” номли фильм ҳамда институт талабаларининг ижодий ишларидан ташкил топган “Кўзингни оч” номли кўргазмаси намойиш этилди.

 

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

 

Тадбир давомида Санъатшунослик факультети 4-босқич талабаси Дўсёров Отабек, Тасвирий санъат факультети 3-курс талабаси Аҳмедова Людмила ва Санъатшунослик факультети 1-курс талабаси Қорёғдиева Фарангис сўзга чиқди ва улар ўз сўзларида “Гиёҳвандлик ва мамлакатимизда мазкур иллатнинг олдини олишга қарши қаратилаётган ишлар мен каби ёшлар келажаги ва равнақига жуда катта фойдаси бўлиб, бу иллатларнинг зарарли оқибатлари инсон келажагига таъсири ҳақида огоҳ бўлар эканмиз, бу аср вабоси нақадар хавфли эканига яна бир бор ишонч хосил қилдик. Биз ёшлар албатта жон жахтимиз билан гиёҳвандликка қарши курашамиз ва барчани бунга жалб этамиз”,-дея тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Тадбир сўнггида профессор Д.Н.Раҳматуллаева сўзга чиқиб, ўтказилган тадбир талабаларнинг ҳуқуқий маданияти оширишда муҳим ўрин тутади.Гиёҳвандлик ва уни кишилар, айниқса, ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида БМТ ҳузурида гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши халқаро ҳайъат ташкил этилган. Шунинг учун ҳам гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш  ҳар бир давлат фуқаросининг бурчи бўлиши керак, деб таъкидлади.

 

Институтнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Д.Раҳматуллаева тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

 

Бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими Б.Юнусов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Х.Эшов, иштирок этдилар.

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter