“БИЗНИНГ ОИЛАМИЗДА  ҲАР БИРИМИЗ ЎЗ ОВОЗИМИЗГА ЭГАМИЗ”

“БИЗНИНГ ОИЛАМИЗДА  ҲАР БИРИМИЗ ЎЗ ОВОЗИМИЗГА ЭГАМИЗ”

 

 

Институтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича тадбирлар ташкил қилиб келинмоқда.

 

“БИЗНИНГ ОИЛАМИЗДА  ҲАР БИРИМИЗ ЎЗ ОВОЗИМИЗГА ЭГАМИЗ”

 

Жумладан, 2016 йил 9 ноябрь куни Миробод тумани “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан  “Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

“БИЗНИНГ ОИЛАМИЗДА  ҲАР БИРИМИЗ ЎЗ ОВОЗИМИЗГА ЭГАМИЗ”

 

Давра суҳбатини Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор, с.ф.д., профессор Д.Раҳматуллаева очиб, бугунги учрашув институтнинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури”га биноан ташкил этилаётганлиги, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида институт профессор-ўқитувчиларидан иборат “Тарғибот гуруҳи” аъзоларининг аҳоли, меҳнат жамоаси ва талабаларнинг сайловда фаол иштирок этишларини юқори савияда ташкил этишда, аҳолининг кенг қатлами ва ёшлар орасида сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда аҳамияти катта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

“БИЗНИНГ ОИЛАМИЗДА  ҲАР БИРИМИЗ ЎЗ ОВОЗИМИЗГА ЭГАМИЗ”

 

 Учрашувда институтнинг “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Раҳмонали Ҳасанов ўз маърузасида: “Сайловчининг овоз бериши фақат унинг ҳукуқигина эмас, масъулияти ҳам эканлиги, бунинг учун сайловчи кенг ахборотга, номзод ҳақида маълумотларга эга бўлиши керак. Тегишли маълумотларга эга фуқаролар сайловда иштирок этганда, сайлов, овоз бериш сифатли бўлади ва кўзланган мақсадга эришиш мумкин” деган фикрларни билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб сиёсий партиялар томонидан тавсия этилган, Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари билан йиғилиш иштирокчиларни таништириб ўтди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни ҳамда сайловни ўтказиш учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

 

“БИЗНИНГ ОИЛАМИЗДА  ҲАР БИРИМИЗ ЎЗ ОВОЗИМИЗГА ЭГАМИЗ”

 

Шунингдек, юридик фанлари номзоди Ғ.Абдуллаходжаевнинг “Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган сайлов тизимининг ҳукуқий асоси, Конституциявий тарзда ўрнатилган ва жамият тараққиётининг муҳим омили ҳисобланмиш фикрлар хилма-хиллиги” юзасидан маърузалари тингланди.

“Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Э.Омонов ташкил этилган давра суҳбати ва маҳалла фуқароларига кўрсатилган эътибор учун институт маъмуриятига миннатдорчилик билдирди. Ҳамда келгусида институт билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш истагини билдирди. 

 

“БИЗНИНГ ОИЛАМИЗДА  ҲАР БИРИМИЗ ЎЗ ОВОЗИМИЗГА ЭГАМИЗ”

 

Тадбир давомида маҳалла фуқаролари учун институт ўқув хоналари, устахоналар, спорт зали, кўргазма зали бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, институт ҳаёти билан таништирилди.

 

Тадбир Ўзбекистон телевидениесининг “Маданият ва маърифат” канали орқали 2016 йил 10 ноябрь куни соат 20.00 да ёритилди.

 

Учрашувда Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева,  Маънавият бўлими бошлиғи О.Ҳакимова, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Д.Джуманиёзова, “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Э.Омонов бошчилигида маҳалланинг 30 нафар аҳолиси ҳамда институт талабалари иштирок этишди. 

 

Маънавият бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter