Умарбеков Джавлят Юсупович билан ижодий учрашув

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ рассоми, Меҳнат шуҳрати ордени соҳиби, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Тасвирий санъат” факультети “Театр безаги рангтасвири” кафедраси профессори Умарбеков Джавлят Юсупович билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

 

Умарбеков Джавлят Юсупович билан ижодий учрашув 

 

 

2016 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида ноанъанавий тарзда ташкил этилган ижодий учрашувда Ж.Умарбеков учрашув иштирокчиларига галереяда намойиш этилаётган ижодий асарларининг яратилиш тарихи ҳақида гапириб ўтди.

 

Умарбеков Джавлят Юсупович билан ижодий учрашув

 

Умарбеков Джавлят Юсупович билан ижодий учрашув

 

 

Йиғилганлар асарларнинг яратилиш тарихи билан танишар эканлар, бундай учрашувнинг биринчи бор бўлаётгани яъни, рассомнинг ўзи гид-санъатшунос вазифасини бажариб, асарларини таништириши ноодатий ҳол эканлигини эътироф этдилар.

 

Умарбеков Джавлят Юсупович билан ижодий учрашув

 

Галереянинг “Намойишлар зали”да рассомнинг ҳаёти ва болалик хотиралари ҳақидаги фильм намойиши билан давом этган тадбир рассом ҳақидаги тўлиқ  маълумотларга эга бўлиш ҳамда у билан яқиндан танишиш имконини яратди.

 

Суҳбат давомида рассом мустақиллик даврида талаба-ёшларга улкан имкониятлар яратилганлиги, берилган умрдан оқилона фойдаланишлари, вақтнинг қадрига етиш ва ўз устида тинимсиз ишлаш яхши самара бериши ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув талабалар онгида талабалик даврларидан ёрқин хотира сифатида муҳрланиб қолди.

 

Тадбирда институт ректори Ҳ.Аминов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева, Ўқув ишлари бўйича проректор Б.Хаджиметов, Тасвирий санъат факультети декани в.в.б Э.Хаитов ҳамда факультет декани ўринбосари ва кафедра мудирлари иштирок этдилар.

 

Умарбеков Джавлят Юсупович билан ижодий учрашув

 

Умарбеков Джавлят Юсупович билан ижодий учрашув

 

 

          

 

Н.Алиева

“Тасвирий санъат” факультети декан муовини

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter