“ОТА-ОНАЛАР КУНИ” 

“ОТА-ОНАЛАР КУНИ” 

 

 

11 ноябрь куни “Тасвирий санъат” факультетида режа асосида “ОТА-ОНАЛАР КУНИ” байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга 55 нафар ота-она ташриф буюрди. Тадбирни институтнинг Маънавий - маърифий ва ахлоқий ишлар бўйича проректори Д.Рахматуллаева кириш сўзи билан очиб берди. Кейинги сўз институт ректори Х.Р.Аминовга берилди. Ректор ўз сўзида, талабаларнинг ота-оналарини институтнинг ички қонун-қоидаларида кўрсатилган талаблар билан таништирди.                         

 

 

Шуни фахр билан айтдики, “бизнинг талабалар ижодкор, ижодкорларнинг қўлидан фақатгина гўзалликни яратиш келади, уни бузиш эмас. Шундай экан,  доимо  уларни ён атрофдаги дўстлари ким, у ким билан мулоқот қиляпти – ҳаммасидан хабардор бўлишимиз зарур”.

 

Д.Рахматуллаева ўз сўзида ота-оналарни ташрифлари учун миннатдорчилик билдирар экан, ушбу байрам тадбири бекорга ташкил этилмаганлиги, ҳозирги замон ёшларига таҳсил олишда, ўз билимларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, давр билан ҳамнафас бўлишда Ислом Каримов томонидан яратилган имкониятлар хусусида гапирди. Шундай бўлсада, айрим ёшларни турли оқимларга қўшилиб фаолият кўрсатаётгани, ВАТАН олдидаги, ОТА-ОНА ва ўз яқинлари олдидаги бурчларини унутган ҳолда ХОИН деган номга сазовор бўлиб қолаётганликлари, албатта, бу салбий оқибатларга ён-атрофдагилар, хусусан ота-оналарнинг ҳам бефарқлиги сабаб бўлаётгани тўғрисида гапириб ўтди. Ҳар бир ота-она фарзандининг одоб-ахлоқи, дарсга қатнашиши учун масъул ва уни қаттиқ назоратга олиши бугунги давр талаби эканлигини қайта-қайта таъкидлаб, ўз фарзандлари учун бефарқ бўлмасликларини, биргина лоқайдлик салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида мисоллар келтирдилар. Ота-оналарни огоҳликка чақирди. Кейинги сўз навбати Ўқув ишлари бўйича проректор Б.Б.Хаджиметовга берилди.

 

“ОТА-ОНАЛАР КУНИ” 

 

                 

У  ўз сўзида 2015-2016 ўқув йилида  Олий таълим томонидан жорий этилган электрон журнал ҳақида гапириб ўтди. Унингқулайликлари, вилоятдаги ота- оналар бемалол интернет орқали фарзандининг ўқув машғулотларини ўзлаштириши юзасидан олган баҳолари ва дарсга қатнашиши ҳақида маълумотга эга бўлишлари борасида батафсил гапириб ўтди.  

 

“ОТА-ОНАЛАР КУНИ” 

 

“ОТА-ОНАЛАР КУНИ” 

 

                   

Тадбирни “Тасвирий санъат” факультети декан  муовини  Н.Б.Алиева давом эттирар экан, институт томонидан жорий этилган “Институт одоб- аҳлоқ қоидалари” китобидаги талабаларга тегишли қоидалар билан ота-оналарни таништириб ўтди, талабалар томонидан институт ички-тартиб-қоидаларининг бузилиши эса уларни маъмурий жазоларга тавсия этиши ҳақида фикр билдирди. Шу билан бир қаторда, 2015-2016 ўқув йили 2-ярим йилликда талабаларнинг умумтаълим ва мутахассислик фанларидан ўзлаштириш натижалари бўйича тадбирга ташриф буюрган ота-оналарни маълумотлар билан таништирди.

 

Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, сиёсий фанлар доктори Н.Назаровнинг “Ёшлар маънавиятига таъсир этувчи маънавий таҳдидлар”  номли маърузаси тингланди. Ўз маърузасида Н.Назаров “Терроризм ва унинг салбий оқибатлари”, “Диний экстремизм”, унинг халққа келтираётган талафотлари, наркомания иллати ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Маърузани жонли асослаш мақсадида “Наркобизнес миллиардлар келтирган кулфат” номли фильм намойиш этилди. Ўтирганларда катта таассурот қолдирган бу фильм айни пайтда  ёшларнинг ҳар бир қадамидан огоҳ ва ҳушёр бўлмоғимиз кераклиги ҳақида эслатди. Тадбир сўнгида ота-оналарни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан ойдинлик киритилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган бу тадбир ташриф буюрган ота-оналарнинг фикрларини  очиқ-ойдин баён қилишга имкон яратди.   

 

“ОТА-ОНАЛАР КУНИ” 

 

Тадбир сўнгида факультетда ўзининг намунали хулқи ва жамоат ишларида фаол иштироки учун 12 нафар талабанинг ота-оналари “Мақтов ёрлиғи” билан тақдирландилар. Тақдирланган талабаларнинг ота-оналари юзида фарзандларидан фахрланиш ҳисси, уларни етук кадр бўлиб етишишига умид учқунлари сезилди. Бундан ташқари талабаларнинг ижодий  намуналаридан ташкил этилган “Ижодимиз ҳақида сўзласак”  номли   кичик кўргазма  тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди, десак муболаға бўлмайди.

 

“ОТА-ОНАЛАР КУНИ” 

 

“ОТА-ОНАЛАР КУНИ” 

 

 

 

Н.Алиева

ТСФ декани муовини

 

 

 

 

 

                     

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter