“ИЛҲОМИМ ЧИЗГИЛАРИ”

 

“ИЛҲОМИМ ЧИЗГИЛАРИ”

 

  

17 ноябрь куни институт бош биносида “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси талабалари ижодий ишларидан иборат “Илҳомим чизгилари” номли кўргазма очилишибўлиб ўтди.

 

Кўргазма очилиш маросимини институт ректори Х.Аминов очиб берди. Институтнинг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Д.Раҳматуллаева кириш сўзини давом эттириб, кўргазма ташкилотчилари Ўзбекистон ҳалқ рассоми С.Раҳметов, “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси ўқитувчилари Д.Азизов, А.Шодиев, К.Умрзоқов ҳамда барча иштирокчи талабаларга миннатдорчилик билдириб, кўргазма билан барчани чин дилдан муборакбод этди. Шунингдек, очилиш маросимида бир қатор таниқли ижодкорлар, жумладан, Ўзбекистон ҳалқ рассоми С.Раҳметов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санъат арбобиМ.Тошмуродов ҳам сўз олиб, бугунги кўргазма ҳақида ўз-фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Кўргазмада “Дастгоҳли рангтасвир” кафедрасининг фаол талабалари М.Сатторов, У.Маматураев, Б.Ваҳобжонов, Б.Қаршиев, Х.Нурбобоев, Б.Ильясов, С.Юнусов, Ў.Исергаповларнинг жами 34га яқин ижодий ишларини кўриш мумкин.Тақдим этилган асарлар тасвирий санъатнинг асосан манзара, маиший, натюморт жанрларида бўлиб, бадиий жиҳатдан юксак даражада бажарилган.

 

Кўргазма сўнгида барча иштирокчилар Фаол иштироклари учун Институт ректори томонидан Диплом билан тақдирландилар.

Мазкур кўргазма “Маданият ва маърифат” телеканали орқали намойиш этилади.

 

 

 

Кўргазма 17 ноябрдан 27 ноябрга қадар давом этади.

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter