ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ

 

 

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ

 

25 ноябрь куни институтда Тасвирий санъат, Амалий санъат ва Санъатшунослик факультетлари талабаларига “Президент сайлови – демократик янгиланиш ва ислоҳотлар кўзгуси” дарслари ўтилди.

 

Дарс машғулотини “Ижтимоий фанлар” кафедраси педагог ходимлари – с.ф.д., профессор Н.Назаров, кафедра мудири Д.Жуманиёзова, катта ўқитувчилар Н.Алимов ҳамда Ш.Ғаниевлар маъруза қилишди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

Иштирокчиларга мавзу юзасидан ҳуқуқий билимлар берилди.

Жумладан, сайлов -жараёнининг биринчи босқичи – сайлов компанияси бошланганлигини эълон қилиш деб аталади ва бу босқичда сайланувчи мансабдор шахс ёки органнинг ваколат муддати тугашидан камида 3 ой  олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

 

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ

 

Сайлов округлари ва участкаларини тузиш сайлов жараёнининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини Марказий сайлов комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузади. Марказий сайлов комиссияси сайлов округлари рўйхатларини сайловчилар сонини ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлигини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига камида 75 кун қолганида эълон қилади.

 

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ

  

Учинчи – округ ва участка сайлов комиссияларини тузишни ўз ичига оладиган яна бир муҳим босқичдир.

Округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида 75 кун қолганида комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва камида 6-8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади. Округ сайлов комиссиясининг шахсий таркиби МСК қарори билан тасдиқланади.

 

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ

 

 

Участка сайлов комиссияси эса округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида 40  кун  қолганида 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Шахсий таркиб ОСК қарори билан тасдиқланади.

 

Биз мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим сиёсий жараён – 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибмиз.

 

Конституцияга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимиз фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.

 

Фуқароларимизнинг сайлов ҳуқуқлари қонунларимиз билан тўлиқ кафолатланган.

 

Ҳар бир сайловчининг эркин иштирок этиши учун барча шароитлар яратилган. Сайлов жараёнида фаол иштирок этиш – фуқароларимизнинг нафақат конституциявий ҳуқуқи, балки Ватан келажаги йўлида қарор қабул қилиш масъулияти ҳамдир!

 

Бу сайлов нурафшон истиқболимиз ва фарзандларимизнинг ёрқин келажагини таъминловчи масъулиятли жараёндир. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва Ватан равнақи учун овоз берайлик!    

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter