“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

 

21 ноябрь куни институт “Ёшлар маданият маркази”да “Диний экстремизм, терроризм ҳамда унинг салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

 

Уни институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, Миллий рассомлик ва дизайн институтидаҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини институт ректори Х.Аминовгаберди.

 

“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Х.Аминов: - “Юртимиз мустақилликка эришганига чорак аср бўлди. Ушбу қисқа давр ичида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларини санаб адоғига етиб бўлмайди.

 

Айниқса, ҳукуматимиз томонидан ёшларнинг илм олиши, маънан ва жисмонан камол топишларига қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, Навоий, Беруний, Улуғбек Номли давлат стипендиялари, “Ниҳол”, “Зулфия” Давлат мукофотлари таъсис этилди. “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” каби спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

 

Ёшларнинг чет эл таълим муассасаларида ўқиши, малакасини ошириши, халқаро спорт ва бошқа мусобақалар, олимпиада ва танловларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Бу борада қанчадан-қанча ёшларнинг эришган улкан ютуқларини кўриб гувоҳи бўлмоқдамиз.

 

“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

 

Шунингдек, юртимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳага ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Динга бўлган муносабат ижобий томонига ўзгарди: собиқ совет тизимининг атеистик ҳужумкорлик сиёсатига барҳам берилди, виждон эркинлиги қонун орқали кафолатланди”, деб сўзини якунлади.

 

“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Тадбир иштирокчиларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигидан бириктирилган масъул ходим Х.Х.Эшов: - “Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари авваламбор юртимиздаги тинчлик ортидан бўлаётганлиги ва бу тинчликни сақлашда ҳар биримиз масъулмиз ва керак бўлса буни ўзимизга шиор каби муҳрлаб олишимиз керак. Халқаро терроризм ва дунёдаги қора кучлар ва айниқса бугун ўзларини ислом ҳимоячилари деб дунёга жар солаётган, аслида эса исломга ёд ғояларни амалга ошираётган ИШИД каби террористик ташкилотнинг дунё давлатларининг суверенитетига раҳна солаётгани бизларни сергакликка чақиради.” Шунингдек, ушбу мавзунинг мазмун-моҳиятини тадбирда иштирок этмаган талаба-ёшлар ўртасида, яъни ҳар бир академик гуруҳ доирасида ўтказиш ҳамда фильмни намойиш этиш бўйича таклифлар бериб ўтди.

 

“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитамасъул ходими Ж.Р.Алиевўз маърузасида тадбир иштирокчиларига қуйидаги маълумотларни берди: “Барчамиз оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали кўриб, гувоҳи бўлиб турибмизки, Яқин Шарқ мамлакатлари, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Миср каби мамлакатларда кечаётган беқарорликлар, қўпорувчилик ҳаракатлари қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг, аёллар ва ёш гўдакларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Гўёки, “Ислом давлати” қурамиз деган бемаъни ғоялари асосида бегуноҳ мусулмонларнинг қонини тўкмоқда. Аслида эса уларнинг асл мақсади кўз остига олган ҳудудлардаги ер остки, ер устки бойликларига эга бўлиш.

 

Хусусан, бизнинг юртимиз, халқимизга дўст бўлмаган, сохта ғоялари билан ҳали ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ўсмирларни оиласи ва Ватанидан айириб олиб, ўз манфаатлари йўлида қурбон қилишдек ғаразли мақсадларга эга кучлар ҳам йўқ эмаслигини унутмаслигимиз лозим.

 

“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Биз бугун коммуникация ва информацион технологиялар ривожланган даврда яшамоқдамиз. Бу имкониятларнинг жадал ривожланиши ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларини ҳам кенгайтириб, инсон қалби ва онги учун курашнинг янгидан-янги усулларини юзага келишига имконият яратмоқда.

 

Айниқса, бу борада дин омилидан фойдаланиш яққол намоён бўлмоқда. Экстремистик оқимлар ўз сафига янги шахсларни жалб этишда интернет ва ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. Турли интернет сайтлари, ижтимоий сайтларда ташкил этилган турли “жиҳодчи”, “хилофат шунқорлари”, “мужоҳидлар” каби гуруҳлари ҳамда “You Tube” порталидан кенг фойдаланмоқда. Ислом динини ниқоб қилиб, ўзларини мусулмонман, дея қўпорувчилик, террорчилик ҳаракатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган манфур кимсаларнинг қилмишлари ҳақида талабаларга батафсил тушунтириб берди.

 

“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Тадбир давомида “Қиёматга қолган қарз” номли фильм намойиш этилди.

 

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар  тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

Тадбир оммавий ахборот воситалари орқали ҳам ёритилди.

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter