АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ КИТОБ МУЗЕЙИДА 2014-2016 ЙИЛЛАРДА НАМОЙИШ ЭТИЛГАН МАТЕРИАЛЛАР ТАҚДИМОТИ

 

 

Мазкур йилнинг 25 ноябрь куни институтнинг намойишлар залида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонасининг қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати ҳақида институт АРМ ходимлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар бўлими мудири Наргиза Зиётова олиб борди. Шунингдек, тадбирда кутубхона фондида сақланиб келинаётган институт йўналишига оид турли хил нодир китобларнинг электрон нашрлари иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди. Архитектура, тилшунослик, археология, Шарқ санъати, Марказий Осиё халқлари тарихи, луғатлар, Шарқ ва Ғарб аёллари мавзусига оид китоблар шулар жумласидандир.

 

Кутубхона ходими Наргиза Зиётова тақдимот давомида Миллий кутубхонадаги сўнгги йилларда китобхонларга хизмат кўрсатиш бўйича киритилган ўзгаришлар, яъни кутубхона қошида очилган нодир китоблар музейи, нодир китобларни қайта таъмирлаш жараёни, бепул тил ўргатиш тўгараклари, кутубхонага аъзо бўлиш тартиби, кутубхона электрон сайти ва ундан фойдаланиш қоидалари тўғрисида тингловчиларга маълумот берди.

Тақдимот давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашишди ва Миллий кутубхона ходими томонидан қониқарли жавоб олинди. Шу билан биргаликда талабалар Миллий кутубхона ходимига санъат соҳасига тегишли китоблар тўғрисидаги маълумотларнинг камлигини эътиборга олиб, шундай адабиётларни кўпайтириш таклифи билан мурожаат қилишди. Тақдимот тингловчиларда катта таассурот қолдирди.

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter