ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ ТЎҒРИСИДАГИ 

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги муносабати билан жорий йилнинг 4 декабрь куни институтнинг барча факультетлари, шу жумладан, Амалий Санъат факультетининг барча кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари, гуруҳ мураббийлари, ишчи-ходимлари ва талабаларининг фаол иштироки таъминланди.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Тошкентшаҳридаги584-сайлов участкасида овоз берди.

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — “Ўзбекистон Либерал-демократик партияси”дан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 132-сайлов участкасида овоз берди.

 

Ўзбекистон Республикаси “Халқ демократик партияси”дан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 282-сайлов участкасида овоз берди.

 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров Тошкент шаҳридаги         550-сайлов участкасида овоз берди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни соат 20:00да якунланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз фуқаролари сайловда юксак сиёсий ва фуқаролик фаоллигини намойиш этди. Соат 11:00га қадар сайловчиларнинг 33 фоизидан ортиғи овоз беришда иштирок этгани бунинг яққол тасдиғидир.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади. Албатта, бунга ҳали хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикасининг ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш натижалари киритилмаган.

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган халқаро демократик нормалар ва принципларга риоя қилинган ҳолда очиқ ва ошкора ўтказилди.

 

Айни пайтда сайлов участкаларида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилди.

 

Овозларни санаб чиқишда Президентликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 37 мингдан ортиқ кузатувчилари, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашиш имконига эга бўлдилар.

 

Жойлардан сайлов мобайнида сайлов қонунчилиги бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади.

 

2016 йил 5 декабрь куни соат 16:00да ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Шунга кўра “Ўзбекистон Либерал-демократик партияси”дан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев 88,61 фоиз натижа билан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига лойиқ деб топилди.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

 

 

 

Б.Дадамухамедов 

АСФ декан муовини

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter