«SAMBHAV 2016» ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ

 

 

 

 «SAMBHAV 2016» ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ

 

 

Жорий йил 11–14-ноябр кунлари Деҳлида «SAMBHAV 2016» инклюзив санъат халқаро анжумани бўлиб ўтди. Унда Афғонистон, Австралия, Бангладеш, Бутан,Эрон, Кения, Непал, Россия, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатларнинг маданият ҳамда санъат намояндалари иштирок этдилар.

Жисмоний имкониятлари чекланган одамлар ушбу кенг қамровли тадбирнинг асосий қатнашчилари ҳисобланади. Шундай бўлишига қарамасдан, улар замонавий санъатнинг барча йўналишларида самарали ижод қилишади. 

 

 «SAMBHAV 2016» ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ

 

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг ўринбосари Ф.Тошмуҳамедо вбошчилигидаги делегация таркибида иқтидорли ижодкор – Жасур Жумаев ҳамбор эди. У жисмоний имкониятлари чекланган бўлишига қарамай, ўзи оддий сомондан яратган ажойиб санъат асарлари билан ҳинд жамоатчилигининг қалбини мафтун этди.

 

 «SAMBHAV 2016» ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ

 

Ж.Жумаев ўзишларининг тақдимоти чоғида ўзбек маданиятининг гўзаллиги ва кўп қирралилигини, халқимиз тарихи ва маънавиятини намоён этди.

 

 «SAMBHAV 2016» ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ

 

Бундан ташқари, «Самбҳав 2016» анжумани доирасида Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ва Ҳиндистон Ижро санъати ва меъёрий фаолият таълими бўйича уюшмаси ўртасида Англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолашга бағишланган расмий маросим ҳам бўлиб ўтди.

 

 «SAMBHAV 2016» ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ

 

Анжуман иштирокчилари жисмоний имкониятлари чекланган одамлар иштирокидаги бундай халқаро тадбирларнинг ўтказилиши дунё халқларини бир-бирига яқинлаштириши, уларнинг маданияти ва тарихини ўрганишдек эзгу ишга кўмаклашиши юзасидан якдил фикр билдирдилар.

 

 «SAMBHAV 2016» ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ

 

 

Маълумот “Жаҳон” АА ахборотидан олинди

 

 


 
 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter