«ЖАСОРАТ» медали соҳиби Жумаев Жасур Алимбоевич билан учрашув 

«ЖАСОРАТ» медали соҳиби Жумаев Жасур Алимбоевич билан учрашув 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ““3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан меҳр-мурувват ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 102-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тизим чора-тадбирлар режасига кўра 21 декабр куни Амалий санъат факультетининг Реклама ва амалий графика кафедраси ўқитувчиси, “ЖАСОРАТ” медали соҳиби, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби, “ЭЪТИРОФ-2015” мукофоти бўйича “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси ғолиби, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, кўплаб Республика ва Халқаро миқёсда ўтказилган кўргазмалар, кўрик танловлар, Фестиваллар, маҳорат дарслари ҳамда конференцияларнинг фаол иштирокчиси ва ғолиби, сомон санъати устаси Жумаев Жасур Алимбоевич билан учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб сўзга факультет декани, доцент С.Саидова чиқиб, гуруҳ мураббийлари ва талабаларга тадбир меҳмони ҳақида ва унинг ижод соҳасида эришган ютуқлари борасида атрофлича маълумот бериб ўтди ҳамда навбатдаги сўзни Ж.Жумаевга берди.

 

«ЖАСОРАТ» медали соҳиби Жумаев Жасур Алимбоевич билан учрашув 

  

Тадбир қаҳрамони Ж.Жумаев 2015 йилнинг декабр ойида Озарбайжон Республикасининг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро санъат кўргазмасидаги иштироки, шунингдек, 12-13 ноябр ойида Ҳиндистон Республикасининг Нью-Дели шаҳрида АЛПАНА ташкилоти томонидан ўтказилган “Самбҳав” Халқаро санъат фестивалидаги иштироки ва у ерда ижодкор томонидан амалга оширилган ишлар, жумладан, маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ва давра суҳбатларидаги фаол иштироки тўғрисида батафсил сўзлаб берди.

 

 

«ЖАСОРАТ» медали соҳиби Жумаев Жасур Алимбоевич билан учрашув 

 Учрашув мобайнида Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг буюртмасига асосан суратга олинган Ж.Жумаев ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги хужжатли фильм намойиш қилинди. Мазкур учрашув мобайнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тадбир меҳмони Ж.Жумаев томонидан жавоблар олдилар. Умумий қилиб айтганда, мазкур тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди.

 

«ЖАСОРАТ» медали соҳиби Жумаев Жасур Алимбоевич билан учрашув 

 

   

 

Б.Дадмухамедов

АСФ декан муовини

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter