АХБОРОТ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОАТЛАРИ  

АХБОРОТ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОАТЛАРИ  

 

11 январь куни Тасвирий санъат факультетининг кафедралар кесимида Ахборот таълим-тарбия соатида гуруҳ мураббийлари томонидан 14-январь Ватан ҳимоячилари куни  муносабати билан “Ватанни мард ўғлонлар қўриқлайди” мавзусида  давра суҳбати олиб борилди. Гуруҳ мураббийлари  олиб борган қизиқарли давра суҳбати давомида ўзларининг ҳарбий хизматда она Ватанни кўз қорачиғидек асраш, сарҳадлар дахлсизлигини таъминлаш, ўз юртига ва халқига садоқат каби олийжаноб фазилат эгаси бўлиб етишишидаги ўрни ҳақида гапириб, аскарлар ҳаётида бўлиб ўтган қизиқарли воқеаларини эсладилар. Бундай суҳбатлар талабаларда Ўзбекистон Қуролли кучларида хизмат қилишга бўлган қизиқишини янада орттиради.

 

АХБОРОТ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОАТЛАРИ  

 

 

Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан устозларига мурожаат қилдилар. Мазмунли давом этган суҳбат талабаларда Ватанга муҳаббат руҳини мустаҳкамлади.

 

АХБОРОТ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОАТЛАРИ  

 

                                                                   

Н.Абдуллаева

ТСФ инспектори

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter