SANVIKT – Bolalar quvonchi

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Амалий санъат” факультети талабалари томонидан 2011 йил март ойида “ASC” (“Амалий санъат клуби”) ижодий гуруҳи ташкил этилди. Мазкур ижодий гуруҳнинг мақсади имконияти чекланган ва кам таъминланган болаларга моддий, ҳамда маънавий ёрдам бериш, турли ҳайрия тадбирлари билан бир қаторда, кўргазмалар ва маҳорат дарслар ўтказишдан иборат.

SANVIKT – Bolalar quvonchi


2011 йил 23 май куни «ASC» ижодий гуруҳи “SANVIKT” ногирон-болалар илмий тадқиқот бадиий маркази билан ҳамкорликда илк бор “Келажакка бир қадам” деб номланган ҳайрия тадбирини ташкил этди. Жасур Жумаев мазкур лойиҳа раҳбари ва “ASC” ижодий гуруҳи координатори бўлиб айнан Жасурнинг таклифига биноан ҳайрия тадбири “SANVIKT” ногирон-болалар илмий тадқиқот бадиий марказида ўтказилди. Тадбирда талабаларнинг ижодий ишларидан ташкил топган бадиий кўргазма ўтказилди ва шу билан бир қаторда болаларга маҳорат дарслари ҳамда маданий тадбир тақдим этилди.

SANVIKT – Bolalar quvonchi


Мазкур тадбирга Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Ўзбекистон халқ рассоми Нуриддинов Акмал Ваҳобжонович, Ўзбекистондаги бир қанча хориж элчихона вакиллари, Маданият марказлари вакиллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти ва бошқа ташкилотлардан меҳмонлар ташриф буюришди.

SANVIKT – Bolalar quvonchi


Оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамкорлигида ҳайрия тадбири газета, журнал ҳамда барча телеканалларда ёритилди.

Ҳайрия тадбирини безаб, барча болажонларга кўтаринки кайфият бахшида этган концерт дастурида халқимизнинг севган “Сарбон” гуруҳи раҳбари таниқли ва ҳуш овоз санъаткор Фарҳод Саидов, Ажойиб овоз соҳибаси Зиёда ҳамда эстрадамизнинг бошқа ёрқин юлдузларидан иборат бўлган хонандалар ташриф буюришди.

SANVIKT – Bolalar quvonchi


Ушбу ҳайрия тадбирида 40 дан ортиқ имконияти чекланган ва кам таъминланган болалар иштирок этишди. Тадбирда Тасвирий ва амалий санъат йўналиши бўйича “маҳорат дарслари” ўтказилиб, 5 та (1.Кулолчилик; 2.Ҳайкалтарошлик; 3.Ўйинчоқлар ясаш ва тикиш; 4.Фотография; 5.Рангтасвир) номинациялари бўйича “ASC” ижодий гуруҳи болажонлар билан мастер класлар щтказишди.

2014 йил 17 май куни АСФ декани С. Саидова ҳамда “ASC” (“Амалий санъат клуби”) ижодий гуруҳи координатори Жасур Жумаев томонидан “Келажакка бир қадам” деб номланган тўртинчи ҳайрия тадбири ўтказилди.

SANVIKT – Bolalar quvonchi


“ASC” ижодий гуруҳи аъзолари мазкур тадбирда қатнашган барча иштирокчиларга махсус сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирдилар. Байрам дастурхонига тортилган миллатимизни севган шоҳона палов ош таоми ҳамда хар-хил нози - неъматлар ва қизиқарли концерт дастурлари болажонларимизни дилларини янада ҳушнуд этди.

SANVIKT – Bolalar quvonchi


Ўзбекистон Бадиий Академияси, К.Беҳзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институти маъмурияти, таниқли санъаткор “Сарбон” гуруҳининг раҳбари Фарҳод Саидов, Амалий санъат факультетининг “Бадиий кулолчилик” кафедраси каби ҳомий ташкилотлар тадбирга қўшган ҳиссалари учун “ASC” ижодий гуруҳи томонидан уларга каттадан-катта миннатдорчилик билдирилди.

SANVIKT – Bolalar quvonchi


Тадбирга хомийлик қилган, амалий қўллаб қувватлаган ташкилотларни тақдирлаш маросими тугагач, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан тадбирга якун ясалди.


SANVIKT – Bolalar quvonchi
SANVIKT – Bolalar quvonchi
SANVIKT – Bolalar quvonchi
SANVIKT – Bolalar quvonchi


Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter