Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал Ўзбекистоним

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2014 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир ўтказилди.
Байрам тантаналари Ўзбекистон Республикаси Давлат гимнини ижро этиш билан бошланди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси Раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик А.В.Нуриддинов бошчилигида машҳур рассомлар, академиклар, олимлар ташриф буюрдилар ва барчани Ўзбекистон давлати мустақиллигининг 23 йиллиги билан табрикладилар.

Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал Ўзбекистоним


Кто из нас не помнит это волнение первого звонка в первый день учебного года. Все участники учебного процесса — учителя, школьники, студенты и преподаватели отмечают сегодня день знаний.

С первых лет независимости нашей страны одной из главных забот государства стало реформирование образовательной системы в Узбекистане. Реформы были направлены на то, чтобы молодое поколение получало качественное образование, росло гармонично развитыми и счастливыми. Для этого у нас созданы все условия.

Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал Ўзбекистоним


Сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Нарзулла Жўраев истиқлол шарофати билан билан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқларнинг беқиёс аҳамияти, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида ва Республикамиз Президентининг байрам табриги асосида маъруза қилдилар.

Институт ректори Ҳ.Р.Аминов тадбир иштирокчиларини юртимиз мустақиллигининг 23 йиллиги билан табриклаб, байрам арафасида давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг Фармонлари билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан мукофотланган институтнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси Тюрин Александр Ивановични барча ходимлар ва талабалар номидан яна бир бор муборакбод этдилар.

Байрам тадбири доирасида мустақилликни, Ўзбекистонимизнинг гўзал табиатини, ўзбекона урф-одатларни тараннум этувчи тасвирий санъат ва фото суратлар кўргазмаси ташкил этилди.

Мамлакатимиз мустақиллиги байрами байрамларга улашиб кетди. Институтда янги ўқув йилининг дастлабки куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 29 августдаги “Янги 2014-2015 ўқув йили бошида “Мустақиллик дарслари” машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги 343-сонли буйруғини бажариш ва “Билимлар куни” муносабати билан “Мустақиллик дарслари” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси талаба-ёшларини Ватанга меҳр-муҳаббат ва шукроналик руҳида тарбиялаш, истиқлол шарофати билан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқларнинг беқиёс аҳамияти, улар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан таништириш, мустақиллик ғояларини ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, шунингдек, тизимда таълим-тарбия ишларини кучайтириш машғулотларнинг асосий ғоясини ташкил этди.

“Мустақиллик дарси” машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқини ўрганиш бўйича яратилган ўқув қўлланмага асосан олиб борилиши белгиланди.
Қўлланмада белгиланишича, “Мустақиллик дарслари” машғулотлари жами 8 соат: 6 соат маъруза ва 2 соат давра суҳбати ўқитилиши ўқув бўлими томонидан йўлга қўйилди.

Машғулотларни ўтадиган профессор-ўқитувчилар таркиби шакллантирилди ва улар маънавий-маърифий ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан ижтимоий фанлар кафедраси орқали ўқув-услубий материаллар билан таъминланди.
“Мустақиллик дарслари” машғулотлари ўтадиган аудиториялар замонавий ўқитиш воситалари билан таъминланди.

Машғулотларда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В.Нуриддинов ва таниқли рассомлар, академик-олимлар А.Мирзаев, Н.Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Қирғизбоевлар иштирок этдилар.

Ижтимоий фанлар кафедраси ва ўқув бўлими томонидан “Мустақиллик дарслари” машғулотларининг энг яхши ва намунали маърузалар билан олиб борилган жараёнларини акс эттирилган, сараланган маърузалар видеоматериаллари танлов асосида вазирликка тақдим этиш ташкил этилади.

Шунингдек, институтга 2014-2015 ўқув йилида талабаликка қабул қилинган 250 нафар 1-босқич талабалари учун “Биринчи курс мактаби” семинар-тренинглари бўлиб ўтди.
“Биринчи курс мактаби” семинар-тренингини Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Раҳматуллаева Д.Н. олиб борди.

Семинар-тренингда дастлаб институтга илк бор қадам қўйган 1-курс талабаларига институт раҳбарияти таркиби, профессор-ўқитувчилар, жамоат ташкилотлари етакчилари таништирилди. Институт тарихи, унда яратилган шарт-шароитлар, “Олий таълим муассасасининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда таълим-тарбия жараёнлари ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, “Билимлар куни”тантаналари доирасида бўлиб ўтган “Биринчи курс мактаби” тадбирида имтиёзли равишда давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган Измаилова Камилла ва Ниёзов Шуҳрат сўзга чиқдилар.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон халқ рассомлари талабаларга рамзий “Билимлар калити”ни топширдилар.

Маънавий-маърифий ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter