ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ “ДИЗАЙН” ФАКУЛЬТЕТИДА

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ “ДИЗАЙН” ФАКУЛЬТЕТИДА

 

14 январ куни институт “Дизайн” факультетида “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчиларидан юридик фанлар номзоди, доцент Ғ.Абдуллаходжаев, доцент Р.Хасанов, катта ўқитувчи Н.Алимов ҳамда Дизайн факультети декани Р.Норчаев, декан ўринбосари Д.Бекмировалар томонидан 14 январ - Ватан химоячилари куни муносабати билан барча магистратура талабалари иштирокида тадбир уюштирилди.

 

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ “ДИЗАЙН” ФАКУЛЬТЕТИДА

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг  ташкил топиши, унинг тарихи, асосий вазифалари, Марказий Осиё  халқлари  ҳарбий санъати, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Қуролли кучларга бағишланган моддалари ва унинг миллий армиямиз ташкил этилишида тамал тош бўлганлиги, мустақиллик йилларида бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирилди. Бунда миллий армия – тинчлик ва осойишталик кафолати эканлиги, мард ҳарбийлар Ватанни қўриқлаши, Ватанни ҳимоя қилиш – муқаддас бурчлиги ва олий саодат эканлиги тўғрисида айтиб ўтилди.

 

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ “ДИЗАЙН” ФАКУЛЬТЕТИДА

 

Профессор – ўқитувчилар  томонидан талабаларга мазкур байрам нафақат қўлига қурол олиб Ватанни қўриқловчилар байрами эканлигини, балки барча эркак ҳимоячилар байрами эканлиги ҳамда улар ўзларини шундай ҳис қилишлари тўғрисида айтиб ўтилди.   

 

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ “ДИЗАЙН” ФАКУЛЬТЕТИДА

 

    

Д.Жуманиёзова

“Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter